Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№28 дан: 11.07.2013

САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА

ЮКСАЛАЁТГАН КОРХОНА

Истиқлол йилларда вилоятимизда саноат корхоналарини модернизация қилиш, ишлаб чиқаришга янги технологияларни жорий этиш, умуман, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Эришилаётган ютуқларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳам ҳиссаси катта. Ҳатто, чекка-чекка ҳудудларда тадбиркорлар томонидан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, юқори натижаларга эришилаётганлигини эътироф этиш жоиз. Буни Қўрғонтепа туманидаги "Universal bella" масъулияти чекланган жамияти фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.

"Universal bella" масъулияти чекланган жамияти оилавий тадбиркорлик корхонаси сифатида 2009 йилда ташкил этилиб, фаолият юрита бошлаган. Ўн нафар ишчи, 10 та тикув машинаси билан иш бошлаган корхонада ўшанда бир неча турдаги трикотаж маҳсулотлари тикиларди.

Интилиш, изланиш бор жойда, шубҳасиз, юксалиш бўлади. Корхона фаолиятининг дастлабки даврлариданоқ ана шу ғояга амал қилиниб, изланиб, қатъий тартиб асосида иш олиб борилди, тайёрланаётган маҳсулотлар сифатига алоҳида эътибор қаратилди. Натижада корхона маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёж ортди, маҳаллий бозордаги харидоргир маҳсулотлар қаторидан жой олди. Меҳнатга яраша даромад ҳам ортиб борди.

Корхона раҳбариятининг саъйи-ҳаракатлари, ички имкониятлардан унумли фойдаланиш натижасида корхонада катта ўзгаришлар юз берди. 2009 йилда "Агробанк"нинг туман бўлимидан олинган 180 миллион сўм кредит ҳисобига замонавий тикув машиналари сотиб олинди. Туман ҳокимлиги томонидан Қўрғонтепа туманидаги Ат Термизий маҳалласи ҳудудидаги фойдаланилмай турган, таъмирталаб бино корхонага ажратиб берилди. Бино таъмирланиб, реконструкция қилинди. Хитой Республикасидан 30 та тикув дастгоҳи олиб келиб ўрнатилди. Бунинг натижасида корхона фаолияти кенгайди, тайёрланаётган маҳсулотлар тури ва ишлаб чиқариш ҳажми кескин ортди.

Мамлакатимизда кейинги йилларда тадбиркорликни ривожлантиришга кўрсатилаётган эътибор корхона фаолиятини янада юксалтириш имконини берди. 2011 йилда хориждан матоларга гул босадиган замонавий ускуналар, 2012 йилда эса 20 та пайпоқ тўқийдиган дастгоҳ олиб келиниб, ишга туширилди.

Айни кунда корхонанинг тикув, гул босиш ва пайпоқ тўқиш цехларида мавжуд 70 дан зиёд дастгоҳлар ишлаб турибди. Ишларнинг тўғри ва самарали ташкил этилганлиги натижасида корхона вилоятдаги трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналар қаторидан жой олди.

Корхона бир неча йилдан буён турли савдо кўргазма ва ярмаркаларида, "Ташаббус" кўрик-танловида иштирок этиб келади. Танловнинг туман, вилоят босқичларида муваффақиятли қатнашади. Корхона раҳбари Маъруфжон Йўлдошев ҳамда иш бошқарувчи Муҳаббатхон Йўлдошевалар Халқаро оила куни муносабати билан вилоят миқиёсида ўтказилган фестивалда "Энг тадбиркор оила" номинацияси бўйича ғолиб чиқдилар. Эришилаётган ана шу ютуқлар, кенг жамоатчилик эътирофи оилавий тадбиркорларни руҳлантирди, янада юқори натижаларни забт этишга ундади.

- Айни кунда корхонамизда болалар, аёллар кийимлари, ўғил болалар учун футболкалар, умуман, 20 хилга яқин турдаги трикотаж маҳсулотлар тайёрланмоқда, - дейди корхона иш юритувчиси Муҳаббатхон Йўлдошева. - Маҳсулотларимиз ҳозирча фақат ички бозорда сотилмоқда. Маҳсулотларимизни экспорт қилиш бўйича россиялик тадбиркорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш учун ишлар олиб борилмоқда.

Корхонада ўтган 2012 йилда ҳар хил турдаги 252 минг дона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлса, жорий йилнинг биринчи чорагида 135 минг дона пайпоқ, 150 минг дона трикотаж маҳсулотлари тайёрланди.

Ҳозирда корхонада 70 нафар киши меҳнат қилмоқда, уларнинг аксариятини хотин-қизлар ташкил этади. Олиб борилаётган ишлар унуми ва самарадорлигини ошириш учун барча шароитлар яратилган.

Корхонада намунали иш олиб бораётган хотин-қизлар талайгина. Хусусан, Гавҳарой Мадраҳимова, Қизлархон Эргашева, Нилуфар Мадумарова, Людмила Аношина, Ёрқиной Раимова сингари тикувчиларни алоҳида эътироф этиш мумкин. Бундан ташқари, Қўрғонтепа иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг корхонада ишлаб чиқариш амалиётини ўташлари йўлга қўйилган. Амалиёт жараёнида ишни пухта ўзлаштириб олаётган ёшлар эса доимий ишга қабул қилинмоқда.

Умуман, эришилаётган муваффақиятларда меҳнатни ташкил этишда илғор иш услубларини қўллаш, ички имкониятлардан самарали фойдаланиш, замонавий технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш муҳим омил бўлмоқда.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.

Суратда: корхонадаги иш фаолияти акс этган.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди