Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№29 дан: 18.07.2013

ИЗҲОР

КЎНГЛИМА КЎНГЛИМ

Билмам, сенга нега боғландим,

Боғлиқ қулдай озорингни соғиндим!

Шукур ҚУРБОН.

Кўнглим! Сенинг измингдаман. Билмадим, бу куйга қачон тушдим. Билолмадимки, сенинг сирли оламингнинг қачон асирасига айландим. Қай бир кун соҳир сўзларингга қулоқ тутдим-у, қай лаҳза ул каломни ҳукм деб қабул этдим. Билолмайман... ҳаёт нима эканлигини ҳис қилган куним - сенга оний лаҳзаларда қарши боролмай, ишқ дунёсига қадам қўйганим. Нега сен шу қадар ҳукмдорсан?! Айни дамда шу қадар ожизсан. Сенга ожизликни "туҳфа" айлаган ўша ишқ соҳиби эмасми?

Кўнгил! Ҳозир ҳам ҳукмронсану, аммо Унинг қошида ўзингни қуллардек санайсан. Амрингдан чиқолмай ишққа сиғинаман. Бари сенинг ожизлигинг самараси - ўша ҳисга бош эгганим туфайлилигини биламан. Биламану, бироқ сени ҳам, ўзимни ҳам оловга ташлайман. Дунёлардан кечмоқликка тайёрману, бироқ сен туфайли, боғлаган риштанг сабаб ва яна... буюк туйғу боис, ундан кечмоққа журъат тополмайман. Ҳатто, ўлимнинг аччиқ сезгилари ҳам фақат Унинг ёнида бўлишимни сўрайди.

Кечолмадим ишқдан ва Ундан,

Тақдир келди қўлимни сўраб.

Ё Раб, Унга оний лаҳзада,

Кўнглим етказ жонимга ўраб.

Сени англаганимдан буён дунёга кўзларинг билан боқишни ўргандим. Уни сен туфайли ардоқларнинг, буюк меҳробида меҳмондан мезбон даражасига кўтардим. Ширин туйғуни амринг билан ҳис қилдим. Сенга итоаткорлик йўлини танладим. Нега? Нима учун сен мени шу қадар ўраб, умрим измини қўлингга олдинг?! Бу бахтми ё қасд?!...

Кўнгил гоҳида ишларингга тушунолмайман. Ишқ нелигини англаб туриб, Уни беизн ўз кўшкингнинг соҳибига айлантирдинг. Жуда қаҳрлисан, ўзгалар ҳиёнатини, алдову макрларини ҳеч қачон кечира олмайсан. Унинг ёлғонини кечирасан. Ҳа, осонгина "узр"ини қабул қиласан. Бошқалар учун мағрурсан, аммо... соҳибининг баъзида "жуда мағрурсан", дейишини сўзсиз қабул қиласан. Наҳотки, билмайди мағрурлигинг ишқ оловида аллақачон куйиб кетганини. Ёки билатуриб қачонлардир ўта мағрур бўлганингни, ҳозир ҳам кимлар учундир жуда ғуруринг баландлигини ёдингга солмоқчи бўларми? Унинг ҳар бир ҳаракатини тўғри тушунасан, аммо ўзгаларнинг биргина хатосини қабул қилишга ўзингда зарра куч топа олмайсан. Бу адолатсизликми ёки... Сендан бу саволларимга оддийгина жавоб оламан: "У ҳеч кимга ўхшамайди. У барибир бошқада!"

О, кўнгил! Мени сўнгсиз изтироблар ичра кутишларнинг қийноғига ташлаган ҳукмбардор! Измимни қўлингга олдинг, лекин эвазига нима бердинг? Муҳаббат, висол, ҳижрон, соғинч... ва яна жуда катта умид... Забоним ҳам идроким буюрганини эмас, сенинг каломингни сўзлайди. Ақлнинг ҳукмини адо этишга чоғлансам-да, барибир беихтиёр сенга бўйсунаман. Ажабки, измингдан чиқолмайман. Истагинг билан Уни яна кутавераман...

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди