Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№30 дан: 25.07.2013

МУЛОҚОТ

ОИЛА ТИНЧЛИГИ - ЖАМИЯТ ПОЙДЕВОРИДИР

Оила бу ўта шахсий саналмиш масалалар қўрғончаси. Бу тушунчага қандай қарайсиз. Бир ҳисобда тўғри деб қабул қилиниши керак бўлган фикр. Чунки қадимдан ўзбек оилаларидаги жараён, ҳолат, гап сўзлар ана ўша қўрғон ичидан мустаҳкам ўрин олган.

Бу Шарқнинг ўзига хос Ғарбга ўхшамаган жамоадан ажрамаган индивидуализимидир. Бунда оила жамиятнинг бир негизи эканлигини унутмаган ҳолда уни эртанги кун тафтини акс эттирувчи институт сифатида қараш, оила мустаҳкамлигига шу жамиятнинг ҳар бир аъзоси масъул эканлиги намоён бўлади. Айниқса, бу борада маҳалланинг ўрни ва роли беқиёс саналади. Шундай экан, бугун МФЙ ҳузуридаги Яраштириш комиссиялари фаолияти қандай йўлга қўйилган? Шу савол билан Избоскан тумани хотин-қизлар қўмитаси раиси Саида Абдусаломовага мурожаат қилдик.

Туманимизда 52 мингдан ортиқ оила мажуд бўлиб, қарийб 500 тасини ёш оилалар ташкил этади. Хоҳлаймизми, йўқми уларнинг камида 50 фоизида муаммолар учраб туради. Кўтарилган масаланинг туб илдизига разм ташласангиз, арзимаган сабаблар туфайли у ундоқ деди, бу бундоқ деди деган гап сўзлар кўпайиб, хатто, бир оила пароканда бўлиш ҳолатига ҳам етиб қолади. Бунда тарафлар ўртасидаги оддий тушунмовчиликларни бартараф этиш билан барча келишмовчиликларга барҳам бериш мумкин. Шу сабабли ҳам жорий йилда ҳудудлардаги оилавий ажримларни бартараф этиш мақсадида туман отинойиси ва бош имоми билан ҳамкорликда оилаларни яраштириш бўйича рейд ўтказилмоқда. Бу борада маҳалла маслаҳатчилари ва отинойилари зиммасига ҳам ҳудудида ота уйига келиб ўтирган аёлларни ўз уйига қайтариш борасида аниқ вазифаси юклатилган. Натижада жорий йилнинг ўтган даври мобайнида юздан ортиқ оилалар яраштириш комиссиялари томонидан қайта тикланди. Улар орасида ҳатто, 5 йилдан буён бирга яшамаётган оилалар ҳам мавжуд.

Маҳалланинг аралашуви билан ҳам яраштиришнинг иложи бўлмаган оилалар учраб турадими? Менинг оилам фақат меники, дегувчилар топилса керак..?

Албатта, тумандаги А.Икромов МФЙ ўрамида истиқомат қилувчи бир оилада худди шундай ҳодиса юз берди. Ўша ерда бўлганимизда уй бекасининг ўзини тутишидан орамизда шундай аёллар борлигидан уялдик. Маҳалла кўй, имом, оқсоқоллар олдида уят нелигини билмай, келинни уйга киритмаслик учун барча билан тенг олишди. Эр эса мум тишлаганча, бош эгиб турибди. Уйдаги жанжалларга асосий сабаб аслида бу хонадонда эркакнинг ўрни йўқолганлигига барча бирдек амин бўлди. Жанжалнинг боши ҳам аёл томонидан кўтарилган бўлиб, келинини ўғлига муносиб кўрмас экан. Уларни ажратиш учун қайнона келинга бўҳтонларни ёғдириб, уни бадном қилиш даражасига етиб борган. Ёшлар оилаларини асраб қолиш ҳаракатида. Ўғилнинг алоҳида яшаш нияти йўқ. Қайнонани эса муросага келтиршининг иложи бўлмаяпти...

Шунингдек, асосли сабаблар туфайли яраштиришнинг иложи бўлмаган оилалар ҳам мавжуд...

Муаммолар гирдобида қолган оилани атрофдагиларнинг аралашуви натижасида яраштирилгани билан жанжаллар яна такрорланмаслигига ким кафолат беради? Синган кўзада сув турмас, деган гап бор, ахир!

Бу тўғри фикр, албатта. Лекин халқимизнинг андишалилиги бизга қўл келади. Муаммонинг айни шундай жаҳатларини ҳисобга олган ҳолда маҳалла назоратига бириктирилади. Провард натижада эса ўша оила аъзолари ҳеч бўлмаганда атрофдагилардан андишага боришади. Айримлари учун эса бунинг хожати ҳам йўқ, ўтган вақт улар учун етарлича сабоқ бериб бўлади. Хатоларини тушуниб, оилани қадрлашга ҳаракат қилади.

Келишмовчиликларга асосий сабаб нимада деб ўйлайсиз?

Энг кўп ҳолат қайнона-келин муносабатларида намоён бўлади. Биз фарзандларимизни оилага тайёрлаш деганда, уларга сеп йиғиш-у, данғиллама тўй қилиш ҳақида қайғуриб, асосий масалани ёддан чиқаряпмиз. Ҳар бир замонда ҳам инжиқ қайноналар, эркатой қизлар бўлган. Бироқ муносабатлар бугунгичалик кескинлашмаган. Қизимизнинг тили узун бўлсин, деб ҳаммани ҳайратлантириш учун қилган сарполаримиз, тўйдан кейинги кети узилмаган совға салому мазарилар эркатойингизнинг тилини нафақат узун, балки кескир ҳам қилиб қўймоқда. Оила аъзоларини назар писанд этмаган келин кимга ёқади. Ёки аввал куёвни боқимандаликка ўргатиб кейин ундан нолишнинг нима кераги бор? Аслида оилага тайёрлаш касб-ҳунарга, уй-рўзғор ишларига, сабр-қаноатга ўргатишга қаратилмоғи керак. Ҳар қандай қайнонани ширин тил, беминнат хизмат, ҳурмат-иззат билан эритиш мумкин. Жамиятдаги ҳар бир оиланинг тинчлиги, турмушининг фаровонлиги мамлакат тараққиётининг асосий пойдеворидир. Бу масъулиятни ҳар бир фуқаро ҳис этса, оилалар бахтиёр, болалар эса бағри бутун яшайдилар.

Моҳидил МАМАСОЛИЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди