Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№38 дан: 19.09.2013

ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Андижон давлат тиббиёт институтида "Келажак овози-2013" танлови вилоят босқичи ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, янги-янги истеъдодларни кашф этиш, уларнинг иқтидорларини юзага чиқариш ва рағбатлантириш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Келажак овози" кўрик-танловининг аҳамияти ва нуфузи йилдан-йилга ортиб бормоқда. Хусусан, вилоятимизда жорий йилда мазкур танловнинг туман, шаҳар босқичида 8500 нафардан зиёд ёшлар иштирок этди.

Танловнинг вилоят босқичида 798 нафар ёш иқтидор соҳиблари "Архитектура ва дизайн", "Ахборот коммуникация ва технологиялар, рационализаторлик таклифлари, техник лойиҳалар ва ишланмалар", "Анъанавий ва амалий санъат" ҳамда "Адабиёт ва публицистика" номинациялари бўйича ўз иқтидорларини намойиш этдилар. Якунда танлов ҳайъати, мутахассислар ва кенг жамоатчилик эътиборига тушган лойиҳа ва ижодий ишлар муаллифлари бўлган 43 нафар йигит-қиз ғолиб деб топилиб, танловнинг республика босқичига йўлланма олдилар.

Тадбир доирасида танлов ғолибларининг ишланма ва ижодий ишлари кўргазмаси ташкил этилди, шунингдек, Андижон шаҳар 2-маиший хизмат касб-ҳунар коллежида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада вилоятдаги 110 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларининг 1598 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.

Асосан, коллеж битирувчилари бўлган мингдан зиёд киши иштирок этган бўш иш ўринлари ярмаркасида 282 нафар киши ишга жойлашиш учун йўлланма олди.

Тадбир якунида "Келажак овози - 2013" танлови вилоят босқичи ғолиблари махсус диплом ва совғалар билан тақдирландилар.

Х. СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди