Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№38 дан: 19.09.2013

МАСЛАҲАТЧИЛАР ҲАЁТИДАН

БУ МЕНИНГ МАҲАЛЛАМ...

Бугунги кунда маслаҳатчиларнинг маҳаллаларда, оила ишларида, умуман, жамиятимизда фаол эканлиги сир эмас. Уларнинг диний маърифат ва маънавий, аҳлоқий тарбия масалалари бўйича олиб бораётган ишлари диққатга сазовордир.

Асли касби ўқитувчи бўлган Гулнора Абдуллаева ҳам фаол маслаҳатчилардан. У мана 8 йилдирки Марҳамат тумани Қорақўрғон ҚФЙга қарашли "Гар-гар" маҳалласида маслаҳатчи бўлиб фаолият кўрсатмоқда. Гулнора опа ўзининг ишдаги жонкуярлиги, тиришқоқлиги, меҳнатсеварлиги билан маҳалла аҳлининг меҳрини қозонган. Бу аёлнинг сира бўш ўтирганини кўрмайсиз. Ҳамиша маҳалладошлари ташвиши билан банд, доим қандайдир аҳамиятли юмуш билан овора.

Асли "Гар-гар" маҳалласи ҳам энг намунали маҳаллалардан бири. Маҳалладаги 12 нафар ҳунарманд аёлга опа доимо ҳаммаслак. Шунингдек, бу аёл маҳалладаги 820 та оиланинг, 3275 нафар аҳолининг қувончу ташвишларига ҳам шерик, уларга суянч бўлиш истаги билан яшайди. Маҳалладаги кам таминланган оилалар ҳам опанинг назаридан четда эмас. Фермер хўжаликлари, тадбиркорлар ҳомийлигида турли байрамлар арафасида уларга моддий ёрдам кўрсатилади. Суннат ва никоҳ тўйларининг маҳалла фаоллари ҳамкорлигида ўтказилишида ҳам маслаҳатчининг ўрни беқиёс. Гулнора опа маҳалладаги ишсиз аҳоли учун иш ўринлари яратиш борасида фермер хўжалиги раҳбарлари, тадбиркорлар билан маслаҳатлашиб, ҳамкорлик қилаётгани боис бандлик масаласи ижобий ҳал этилмоқда.

Маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ҳар бир байрам кенг нишонланади. Турли тадбирларнинг, "Балли қизлар", "Иффатли келин" "Қайнонам - онам менинг" каби кўрик-танловларнинг ўтказилишида ҳам Гулнора опа бош-қош бўлади. Шу ўринда маслаҳатчи томонидан "Ораста қизлар", "Оналар мактаби", "Қайнона ва келин" мактабларининг ташкил этилганлиги маҳалла аёллари учун яхшигина рўзғор мактаби вазифасини ўтамоқда.

Тиниб-тинчимас, ташаббускор Гулнорахон опа 2010-2011 йиллари "Энг намунали маслаҳатчи" кўрик-танловида қатнашиб, фахрли ўринни эгаллади. 2013 йилда эса вилоят хотин-қизлар кўмитаси томонидан намунали фаолияти учун фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Ҳозирда Гулнора Абдуллаева "Оила - маҳалла - мактаб" ҳамкорлигини йўлга қўйиб, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича профилактика инспектори билан ҳамкорлик қилади. Ўз ишини намунали йўлга қўйган бу аёл маҳалла ишларидан ортиб, тумандаги 48 нафар маслаҳатчига ҳам иш ташкил этишда ёрдам беради.

Аёл жамиятда эътиборлими, демакки, оилада ҳам чиройли боғ яратади. Гулнора опанинг оиласи мақтовга арзийди. Турмуш ўртоғи Воҳиджон ака ўқитувчи, улар 3 нафар фарзандни биргаликда тарбиялаб камолга етказдилар.

Меҳрибон она, яхши рафиқа, фидоий маслаҳатчи бўлган Гулнора Абдуллаева бугун маҳалласининг ҳамжиҳатлиги, аҳиллигини кўриб, қувончини яширолмайди. Фахр билан: "Бу менинг маҳаллам, биз бир оиламиз!" дейди.

Моҳимбону СОБИРОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди