Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№39 дан: 26.09.2013

"КЕЛАЖАК ОВОЗИ" - ЁШЛАР КЎМАКЧИСИ

"Келажак овози" ЁТМнинг олиб бораётган фаолияти, "Биз бир оила, биз бир жамоамиз" шиори остидаги ишлари, ўтказаётган тадбирлари, тренинглар орқали бераётган билимлари ёшларни янада ташаббускор ва фаол бўлишга, улкан мақсадлар билан олдинга интилишларига катта ҳисса қўшмоқда.

Барча олий ўқув юртларида "Келажак овози" ахборот хоналари ташкил этилишидан асосий мақсад ҳам талаба-ёшларни ушбу марказ тақдим этаётган имкониятлардан кенгроқ фойдаланишига имконият яратиб беришдир. Бу мақсад йўлида турли тўгараклар, семинар ҳамда тадбирлар ташкил этилмоқда.

Шу каби тадбирлардан бири Андижон машинасозлик институтида "Тарғибот акцияси" деб номланган анжумандир. "Келажак овози" ЁТМнинг институт фаоллари томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда Фонд форум ҳамда "Меҳр нури" жамғармалари томонидан иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш учун "Таълим грантлари" ҳамда "Иқтидорли талабалар учун стипендиялар" дастурлари ҳақида маълумотлар берилди.

Институтнинг маънавий-маърифий ишлар бўлими бошлиғи Муҳтарам Холиқова сўзга чиқиб, марказ томонидан олиб борилаётган ишлар хусусида гапириб, ўз фикр ва мулоҳзаларини баён қилди. Сўнгра иқтидорли, қатор ютуқларга эришаётган талабалар Бекзодбек Ҳошимов, Абдуқундуз Халимжоновлар сўзга чиқиб, йиғилганларга бугунги кундаги фаолияти ва изланишлари ҳақида сўзлаб бердилар.

Тадбир сўнгида инсититутнинг "Келажак овози" ахборот хонасида фаолият бошлаган хорижий тилларни ўрганиш, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, "Диллема" баҳс-мунозаралар клуби, менежмент ҳамда бошқа йўналишдаги тўгараклар ҳақида тўлиқ тушунчага эга бўлган талабалар "Келажак овози" фаолларидан бўлиш истагини билдирдилар.

Ибодатой ҲАКИМОВА,

Андижон машинасозлик

институти талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди