Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№40 дан: 03.10.2013

МАСЛАҲАТЧИЛАР ҲАЁТИДАН

МАҲАЛЛА ҚАДРДОНИ

С. Меҳмонов номли маҳалла фуқаролар йиғини Хонобод шаҳридаги энг намунали маҳаллалардан бири ҳисобланади. 2326 нафар аҳоли истиқомат қиладиган ушбу гўша 363 та хонадонни ўз ичига олган.

Аҳолининг бир ёқадан бош чиқариб, ҳамжиҳатликда иш юритишлари натижасида бу масканда нотинч оилалар, ишсиз ёшлар, жиноятчиликка қўл урган ўспиринларни учратмайсиз. Бунга, албатта, маҳалланинг жонсарак, ҳар бир ишни фидоийлик билан адо этадиган инсонлари борки, улар 550 та оиланинг энг яқин кишисига айланган. Муборакхон Жежабоева ана шундай эл олқишини олиб келаётган маслаҳатчилардан бири. Асли касби ҳуқуқшунос бўлган Муборакхон бир неча йиллардан бери турфа феълли, қарашлари, яшаш шароитлари бир-бирига ўхшамайдиган 1 минг 700 нафар хотин-қизнинг кўнглига йўл топиб келаётган маҳалланинг фидойи аёли саналади.

Муборакхон маҳалласидаги ҳар бир оила муҳити, турмуш тарзини беш қўлдай билади. Худди туғишгандай опа-сингил, дўст-биродар бўлиб кетган. Маҳаллада у кириб бормаган хонадон йўқ ҳисоби. Одамларнинг кайфияти, айниқса, низоли хонадонлардаги муҳит, уларнинг яшаш тарзидаги ҳар бир ҳолат, гап-сўз маслаҳатчининг назаридан четда қолмайди.

Тажрибаларидан англагани шуки, ҳаёт - ҳар инсон, ҳар бир оила ўқиб, уқиш мушкул бўлган бир китоб. Баъзан оилаларда пайдо бўлган чигал вазиятлардаги тарбиявий ишларни жуда нозиклик билан эринмай олиб боради.

"Одамларни эшитиш, юрагига малҳам топиш, дардини олиш энг мушкул юмуш, бунинг учун катта истеъдод ва катта қалб керак экан. Баъзан қўлинг билан беролмаганингни кўнглинг билан, ширин сўзинг билан берса бўларкан - бу ҳаётдан олган муҳим сабоғим. Агар биз аёлларимизга миллий ўзликни англата олсак, миллатнинг буюк келажагига пойдевор қўйган бўламиз. Маслаҳатчи жуда кўп китоб ўқиши керак, деб ўйлайман. Ҳаёт билан, бугунги кун янгиликлари, адабиёт билан ҳамнафас бўлмасангиз, баъзан маслаҳат бераман, деб маслаҳатга муҳтож бўлиб қолишингиз хеч гап эмас...

Айримлар назарида маслаҳатчининг иши кўзга кўринмайди. Аммо ҳамкорликда гап кўп. Агар маҳалладаги ҳамма мутасаддилар, жамоат ташкилотлари бир ёқадан бош чиқарса, айрим салбий ҳолатлар, ёшларимиз тарбиясидаги нуқсонлар барҳам, муаммолар эса ўз ечимини топиши, шубҳасиз...".

Маслаҳатчи ҳар бир ишда маҳалла фаоллари Ўктамхон Хўжаева, Умидахон Абдуллаева, Хайитхон Эгамбердиева, Матлубахон Холматова, Моҳирахон Мараҳимова, Муҳаммаджон Абдуқодиров ҳамда Соибжон Абдуллаевлар билан бамаслаҳат иш юритадики, ечимини топмаган муаммо қолмайди. Айниқса, тўй-тўркин, маърака, маросимларнинг камчиқим ўтказилишида маҳалланинг Саидахон Бўтаева, Файзихон Ниёзова сингари дастурхончилари, Хатирахон Собиржонова каби отинойиларининг ҳиссаси катта.

Маҳалланинг саховатли тадбиркорлари "Андижонкабель" ОАЖнинг раҳбари Бахтиёржон Қорабоев ҳамда "УзКОДЖИ" қўшма корхонаси директори Алишер Абдуллаев, "Оқ олтин" фермер хўжалиги раҳбари Фарохиддин Хўжаевлар турли байрамларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, якка, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиб, моддий ва маънавий кўмак беришга бош бўладилар. Уларнинг беминнат ёрдамларидан маҳалла аҳли хурсанд.

Шунингдек, маҳалла ҳудудида 5-умумтаълим мактаби, Компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи ҳамда 8- мактабгача таълим муассасаси борки, улар билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган. 8-МТМ мудираси Зулхумор Сиддиқова турмуш ўртоғи Шуҳратбек билан маҳалла ҳудудида болалар учун "Мини футбол" майдончаси ташкил этишган.

Маҳаллада ҳунарманд оилаларга ёшлар бириктирилиб, "устоз-шогирд" анъанаси асосида иш ташкил этилганлиги боис, "Ташаббус - 2013" кўрик-танловида маҳаллада истиқомат қилувчи ҳунармандлардан Раҳмонжон Шаробиддинов, Муаззамхон Ҳожиакбарова, Муроджон Исломов, Марғубахон Бўтаевалар муносиб иштирок этдилар.

Муборакхон Жежабоева ҳам бу йил "Йилнинг энг намунали диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси" кўрик-танловида иштирок этиб, вилоятда "Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда фаоллик кўрсатган фуқаролар йиғинининг диний-маърифат ва маънавий- ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси" номинацияси бўйича ғолиб бўлди.

"Обод турмуш йили"да оилаларни мустаҳкамлаш, ижтимоий - маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган самарали ишлар туфайли вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ҳолатлари содир этилмади.

Тиниб-тинчимас, эл-юрт ишига камарбаста бўлган Муборакхон, нафақат сўзи, балки саъй - ҳаракати билан маҳалладошларига ҳамиша ўрнак. "Опа" деб ортидан эргашаётган маҳалладошларининг, аёлларнинг ҳурмат-эҳтиромини қозониш, уларга керак пайтида ёрдам бериш пайида бўлади. Маслаҳатчилик вазифасини чин дилдан бажаришга ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам эл назари, эл эътирофи Муборакхонни яна ҳам ғайрат билан ишлашга ундамоқда.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди