Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№40 дан: 03.10.2013

ЮЗ БИЛАН ЮЗЛАШГАНЛАР

МУСТАҲКАМ ОИЛА ФАРИШТАСИ

Қўрғонтепа туманидаги Султонобод қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли "Иттифоқ" маҳалласида истиқомат қилаётган Жаннатхон момо Ибрагимовани қишлоқдошлари табаррук момо дея эъзозлашади. Чунки онахон юз билан юзлашмоқда. 6 нафар фарзанди, 32 нафар набира, 11 нафар чеваралари бор. Улар йиғилса борми, хонадони нақ тўйхонани эслатади.

- Бувиларимиз бизни келин қилиб узатганларида, "ўзингдан кўпайгин", деб дуо қилганлариданми, бир этак фарзанду набира, чевараларга бош бўлиб ўтирибман, Аллоҳга шукр, - дейди онахон юзларидан нур ёғилиб. - Чолим раҳматлик ҳам шу кунларнинг шукронасини айтиб, ҳаммаларини дуо қилиб оламдан ўтди. Доим айтадиган гаплари "Кампир, ишқилиб, орқамда қолгин-да" - дерди. Мана орқасида қолиб ҳам 10 йил яшадим, - дейди онахон чуқур хўрсиниб.

Ёнимизда ўтирган қизи Донохон опа суҳбатга қўшилди.

- Отам билан онам 56 йил рўзғор қилишди. Бир-бирларига суяниб қолишганиданми, онам отамни жуда кўп эслайди.

Отамнинг омборчи бўлиб ишлагани, кейин қамалганлари-ю, оқланганларигача бизга айтиб беради. Биз олти болани далада тупроқ кечиб боққанлари, яхши ишлаганларидан бригадир қилиб сайлаганларигача гапирар экан, ўша йилларга қайтгандек бўлади. Хотиралари ниҳоятда тиниқ.

Жаннатхон момонинг уйи катта хонадон. Бунинг устига уйидан сигир, бузоқ узилмайди. Болаларига, келинларига : "Сут бор уйга дард кирмайди. Сигир эса рўзғорнинг хўжаси, деҳқон қозонининг масаллиғи. Шунинг учун ҳам одамлар сигирли уй маъмур эшик, сигирсизи сағир эшик", деб бежиз айтмаган, дея уқтиради.

Шунинг учун ҳам ҳозиргача уйларидан мол-қўйи узилмайди. Онахоннинг бундай ҳаётдан келиб чиқиб айтадиган гапларини эшитган киши кексаларимизнинг сўзи - ҳикматнинг ўзи эканлигига амин бўлади.

Онахонни яна гапга соламан. Бу сафар момо фарзандлари ҳақида гапирганида, кўзига ёш келди.

- Нажмиддин ўғлимдан эрта ажралдим. У эндигина 27 ёшда эди, - дейди онаизор мижжаларидаги ёшни сидириб. - Уч нафар боласи бўзлаб қолди. Мен эса боламлаб ҳалиям яшаб юрибман, - дейди елкалари силкиниб.

Қизи Донохон опанинг онасини қучиб, берган тасаллиси, ортида қолган фарзандлари тимсолида акаси яшаётганини уқтиргандан кейин онахоннинг тилига яна шукрона келди. Айни пайтда катта ўғли Шаробиддин нафақада, Салоҳиддин ва Низомиддинлар узоқ Тюмень ўлкасида ишласлар-да, ҳар куни оналаридан ҳол-аҳвол сўраб, телефон қилиб турадилар.

Шунисига ҳам шукр,- дейди онахон . - Бу телефон деганлари ҳам ярим дийдор экан. Бир кун шу болаларим билан гаплашмасам, кўнглим хотиржам бўлмайди. Ишқилиб қаерда бўлишса ҳам омон бўлишсин. Орқамда қолишсин. Юзига фотиҳа тортиб, уларни узоқ дуо қилади.

Ҳа, бағрига оиладай мустаҳкам бир мамлакатни сиғдира олган, унинг шодлигу ғам-ғуссасини баравар торта олган мана шундай пиру бадавлатларимиз ҳамиша бор бўлсин.

ЗУМРАДХОН.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди