Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№40 дан: 03.10.2013

УМИДЛИ СПОРТЧИЛАРИМИЗ

ВОЛЕЙБОЛ - ҲАЁТИМНИНГ МАЗМУНИ

Бугун юртимизда спортга, айниқса, хотин-қизлар спортини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Ана шу эътиборнинг самараси ўлароқ вилоятимизда, хусусан, чекка туман ва қишлоқларимизда ҳам ёшлар, қизларимиз ўртасида спортнинг турли йўналишлари бўйича юқори натижаларга эришаётганлар сафи йилдан-йилга ортиб бормоқда. Ёш иқтидор эгаларининг эришаётган ғалабалари эртанги ютуқлар пойдевордир.

Спортда дастлабки муваффақиятларни қўлга киритаётган истеъдод соҳибаси Барҳаём Умарова ҳам келажаги порлоқ ёшлардан биридир. Тиришқоқ, интилувчан Барҳаём 1995 йилда Балиқчи туманидаги Оққўрғон маҳалласида таваллуд топган. Унда болалигиданоқ спортга иштиёқ уйғонган. Тумандаги 8-умумтаълим мактабининг 4-синфида ўқиётган даврида ўзидан катта ёшдаги қизларга эргашиб, спорт тўгаракларига қатнаб юрди. Кейинчалик эса волейбол билан жиддий шуғулланди.

Тўгарак машғулотларидаги мунтазам машқлар уни тобора чиниқтириб борди. Дастлаб мактаб жамоаси таркибида туман миқиёсидаги, кейинроқ эса туман терма жамоаси аъзоси сифатида вилоят волейбол мусобақаларида муваффақиятли иштирок этди, қатор ютуқларни қўлга киритди.

Айни кунда Барҳаём Умарова Андижон Олимпия заҳиралари спорт коллежида таҳсил олмоқда. Бу ерда устозларидан волейболнинг ўзига хос сирларини пухта ўрганиб келмоқда.

Барҳаём ўз жамоаси билан шу йилнинг май ойида олий лига аёллар жамоалари ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 1-ўринни, ёшлар ўртасидаги республика биринчилигида 3-ўринга сазовор бўлди. Кўрсатаётган чиройли ўйинлари туфайли Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолигига қабул қилинган. Терма жамоа сафидаги ўйинлари ҳам муваффақиятли ўтмоқда.

Шу йил 24 июнидан 2 июлгача ёшлар ўртасида Таиландда бўлиб ўтган халқаро турнирда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, фахрли 2-ўринни қўлга киритди. Ана шу ўйинларда Барҳаём ўзининг чиройли иштироки билан жамоа ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.

- Волейбол ҳаётимнинг мазмуни, - дейди биз билан суҳбатда Барҳаём Умарова. - Шу боис ўз маҳоратимни ошириш учун тинимсиз машқ қиламан. Мақсадим, жамоамиз билан Осиё ва жаҳон чемпионатларида ғолиб чиқиш, спорт орқали юртимиз шуҳратини янада баланд кўтаришдир.

Ҳа, Барҳаёмдай ўзига, ғалабага кучли ишончи бўлган ёшларимиз сафи кўпаяверсин. Биз уларга, жумладан, иқтидорли волейболчи Барҳаём Умаровага ўқишда, спортда ва ҳаётда улкан ютуқларга эришишини тилаб қоламиз.

ЗИЛОЛА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди