Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№42 дан: 17.10.2013

ПАРТИЯЛАР ҲАЁТИДАН

O'ZLIDEP "АЁЛЛАР ҚАНОТИ" ФАОЛЛАРИ ТЕРИМДА

Пахта йиғим-терими авж паллага кирган айни кунда вилоятимиздаги ҳар бир ташкилот, муассаса, қўйингки, ҳар бир киши вилоятимизнинг улкан пахта хирмонини барпо этишга ўз ҳиссасини қўшишга аҳд қилган.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Андижон вилояти Кенгаши ҳам пахта йиғим-теримида қатнашаётган ҳашарчи аёллар ўртасида ўтказаётган маънавий-маърифий тадбирлари билан мазкур жараёнда фаол иштирок этмоқда

Фуқаролар, айниқса, опа-сингилларимизда она Ватанга муҳаббат, миллий ғоя ва қадриятларга ҳурмат туйғуларини кучайтириш, уларга партиянинг ғоя ва дастурлари мазмун-моҳиятини тушунтириш, жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги жараёнларда фаол иштирокини таъминлаш, шунингдек, теримда иштирок этаётган ҳашарчи хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар эътирофга лойиқдир.

Жумладан, Жалақудуқ тумани Ёрқишлоқ МФЙ қошида ташкил этилган 13-отряд ҳамда Улуғнор тумани, Улуғнор массивида ташкил этилган 25-отряд теримчилари ҳузурида ўтказилган қизиқарли учрашувлар барчада катта таассурот қолдирди. "Ҳорманг, ҳашарчилар" шиори остида ўтган мазкур учрашувларда O'zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши раисининг 1-ўринбосари, аппарат-раҳбари Алишер Мамажонов, партиянинг "Аёллар қаноти" раҳбари, тарғибот-ташвиқот ишлар бўлими мудири Хуршида Халилова бошчилигидаги гуруҳ аъзолари ўзларининг қизиқарли маърузалари билан ҳашарчиларга маънавий руҳ, шижоат бағишлади. Тадбирларда фаол теримчи аёлларга партия рамзи туширилган ўқув қуроллар жамланмаси ва эсдалик совғалар топширилди.

Йиғим-терим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш, тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида партия "Аёллар қаноти" ташаббуси билан терим отряди тузилди.

- Партияга хайрихоҳ опа-сингилларимиздан ташкил этилган отряд аъзолари йиғим-теримда фаол иштирок этиб, вилоятимиз пахта хирмонининг юксалишига муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Умуман, O'zLiDeP фаоллари ташаббуси билан ўтказилаётган бундай давра суҳбатлари, маърифий тадбирлардан ҳашарчилар беҳад мамнун бўлмоқда. Айни кунларда ана шу каби тадбирлар вилоятимизнинг барча туманларида бўлиб ўтмоқда.

Отабек МУХТОРОВ,

O'zLiDeP фаоли.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди