Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№42 дан: 17.10.2013

ЖАРАЁН

"ART WEEK SТYLE.UZ-2013": ЙИЛНИНГ ЭНГ КАТТА ЛОЙИҲАСИ

Юртимизда саккизинчи бор Фонд Форум томонидан ўтказилаётган Гулнора Каримованинг муаллифлик лойиҳаси - "Art Week Style.uz-2013" санъат ҳафаталигининг очилишига ҳам оз фурсат қолди. Шу кунларда санъат ҳафталигига тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирди, ёрқин воқеалар ва кўплаб янгиликларга бой тарзда ўтиши кутилаётган ҳафталик қуйидаги дастур асосида ташкил этилиши кўзда тутилган.

Ҳафталик доирасида "Олтин гепард" Тошкент халқаро кинофоруми, "Тheatre.Uz/2013" халқаро театр фестивали, Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси, "Art Week Style.uz-2013" санъат ҳафталиги бўлиб ўтади.

Мусиқий блок "Art Week Style.uz-2013" нинг ўзига хос жиҳатларидан бўлади. Унда дунёга машҳур санъаткорларнинг концертлари ўтказилади, шунингдек, ҳафталик доирасида "Қирол Шер" ижодий мусиқий театр студиясининг ёш актёрлари ўз совғалари билан иштирок этишади.

Болалар ва ёшлар жамоаларининг "Art Week Style.uz" ҳафталикларида иштирок этиши анъанага айланган. "Янги авлод" болалар ижодиёти фестивали лауреатлари бу йилги санъат ҳафталигининг очилишида ҳам иштирок этишади, истеъдодли ёш рассомлар эса биенналеда ўз ишлари билан қатнашадилар.

19-24 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган III "Олтин гепард" Тошкент халқаро кинофоруми арт-лойиҳани очиб беради. Кинофорумда ўтган йил арт-хаус йўналишидаги фильмларга кўпроқ эътибор қаратилган бўлса, бу йилги учинчи кинофорумда ташкилотчилар арт-хаус фалсафасини мелодраматик мейнстрим билан бирлаштиришга ҳаракат қилишди.

Кинофорум ортидан 20-26 октябрь кунлари Тошкентда IV "Theatre.UZ/2013" халқаро театр фестивали бўлиб ўтади. Бу йилги театр фестивалида пойтахтимиз ва республикамиз вилоятларида фаолият олиб бораётган театр жамоалари ҳамда Литва, Швеция, Россия, Белорусь, Исроил, Арманистон, Болгария, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлардан театр жамоалари иштирок этиши режалаштирилган. Фестивал доирасида Британия, Тожикистон ва Исроилдан келган ҳамкасблар билан ҳамкорликдаги лойиҳалар намойиш этилади. Германия, Исроил, Белорусь, Тожикистон, Қирғизистон, Италия ва АҚШдан ташриф буюрадиган мутахассислар иштирокидаги маҳорат дарслари ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

22-27 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган "Art Week Style.uz-2013" санъат ҳафталиги доирасидаги тадбирларда йиғилган меҳмонлар ўзбек маданияти ва санъатининг ўзига хос мероси ҳамда бугунги кундаги энг яхши анъаналарининг гувоҳига айланишади.

Санъат ҳафталигининг "Art" блогида VII Тошкент замонавий санъат халқаро биенналеси дунёнинг 45 мамлакатидан 200 га яқин таниқли ва бошловчи рассомларнинг анъанавий санъат, мода ва дизайн ҳамда шахсий кўргазмалари ташкил этилади. "Ғashion" блогида хорижлик дизайнерлар ва миллий намойишлар бўлиб ўтади. Бундан ташқари, ёш ижодкорлар ишларининг "Undergrond" деб номланган намойиши ҳамда "Дома стиля"дан мода саноатининг энг ёрқин вакиллари ўз тўпламларини намойиш этадиган Бош дефиле ҳам шу блокдан ўрин олган.

"Art Week Style.uz-2013" доирасида сартарошлик санъати халқаро танлови ҳам ўтказилади. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган сартарош ва визажистлар ўзаро беллашади.

Конференциялар блогида Буюк Британия кенгаши ҳамда Тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамкорлигида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилади. Шунингдек, Санъат ҳафталиги ташкилотчилари ва лойиҳа муаллифи Гулнора Каримова иштирокидаги кенгайтирилган матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Маҳорат дарслари блоги санъат ҳафталигининг ўзига хос қисмидир. III "Олтин гепард" Тошкент халқаро кинофоруми ва IV "Theatre.UZ/2013" халқаро театр фестивали доирасидаги маҳорат дарслари тренинглар ва кичик лойиҳалар тарзида ўтказилади. Улар бошловчи театр ва кино вакиллари ҳамда ўз йўлини топишга улгурган актёр, режиссёр, сценарист ва бошқалар учун мўлжалланган. Ёш дизайнерлар учун бўладиган маҳорат дарслари Буюк Британия ва Малайзиядан ташриф буюрган мутахассислари томонидан ўтказилади. VII Тошкент замонавий санъат халқаро биенналеси иштирокчилари ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашиб, замонавий санъат ва мумтоз рассомлик санъати билан қизиқувчилар учун шундай имконият яратишади.

"Art Week Style.uz-2013" Ҳайрия блоги "Ҳаёт учун" кўкрак бези саратони миллий уюшмаси томонидан ташкил этиладиган ҳайрия гала-кечасидан иборат бўлиб, ундан тушган маблағлар кўкрак бези саратони билан хасталанган беморларни даволаш ва уларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Бу йил Ўзбекистон анъанавий санъатининг ўзига хос турларини давом эттириб келаётган ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашга қаратилган иккита миллий жамоат гранти берилиши кўзда тутилган. Улардан бири энг яхши амалий безак санъати устасига, иккинчиси эса энг яхши дизайнерга тақдим этилади. Уларнинг исмлари "Art Week Style.uz-2013"да эълон қилинади. Грантлар пойтахтимизнинг энг яхши масканлари ҳақида маълумот берувчи йўлкўрсаткич - Харитада ўз хизматларини таклиф қилмоқчи бўлган тадбиркорлардан йиғилган маблағлар ҳисобига шакллантирилади.

Санъат ҳафталиги бу кенг миқёсдаги жамоатчилик лойиҳаси бўлиб, у ўз атрофида нафақат ҳар хил санъат турларини, шу билан бирга, турли соҳа, ёш ва миллатларга мансуб кишиларни жамлайди. Мазкур кенг қамровли ва ёрқин лойиҳа ижодкор ёшлар учун профессионал ўсиш, таълим олиш, ижтимоий имкониятларни англаш ва кенгайтириш учун ўзига хос майдон вазифасини ўтайди.

Жумладан, санъат ҳафталиги доирасида ёшларга бутун дунёга машҳур брендларнинг энг яхши мода намойишларига, кўргазмалар ва концертларга бепул кириш имконияти берилади. "Art Week Style.uz-2013" доирасидаги тадбирлар учун билетларнинг бир қисми, аввалги йилларда бўлганидек, ёш мусиқачилар, дизайнерлар, рассомлар, санъат ва ижод билан алоқадор таълим муассасаларининг талабаларига, "Келажак овози" ёшлар ташаббуслари маркази фаолларига ва бошқа ёш истеъдод соҳибларига тақдим этилади.

ЎЗ МУҲБИРИМИЗ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди