Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№44 дан: 31.10.2013

МАСЛАҲАТЧИЛАР ҲАЁТИДАН

ЮРТ ИШИГА КАМАРБАСТА АЁЛ

Одатда ҳар бир оилада, маҳаллада тўғри йўл-йўриқ кўрсатувчи, оқилона маслаҳатлар бергувчи инсонга доим эҳтиёж сезилади. Бирор бир тадбир бемаслаҳат амалга оширилмайди. Чунки маҳалла ҳам катта бир оила. Унинг ҳам кайвони, кўпни кўрган онахонлари, фаоллари, маслаҳатчилари борки, улар ҳар қандай муаммога ечим топишга ҳаракат қилади.

Булоқбоши туманидаги Чақар маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Гулнорахон Холиқова ҳам ўзининг фидойилиги, жонкуярлиги, маҳалладошлари таъбири билан айтганда тиниб-тинчимаслиги билан эл орасида ҳурмат топди.

Гулнорахонга маҳалланинг ҳар бир фуқароси, хонадони яхши таниш. Уларнинг шароитидан тортиб, яшаш тарзи, касб-коригача ўрганиб чиққан. Ким нимага муҳтож, нима билан машғул, кимнинг қандай муаммоси бор - ҳаммасидан хабардор.

Шунингдек, маҳаллада маданий, маърифий тадбирлар ўтказиш, қадриятларимизни улуғлаш, аҳолини, айниқса, хотин-қизларни ишга жалб қилиш, оила, мактаб, маҳалла ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, турли жиноий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, "Соғлом она - соғлом авлод", "Обод турмуш йили" давлат Дастурларини ҳаётга тадбиқ этишга астойдил ҳаракат қилмоқда.

- Қишлоқ, маҳаллаларимизда тўй олди-бердиси фақат бир кунда бўлади. "Эшик очди", Фотиҳа тўйи", "Юз очди", "Уч кунлик" каби маросимларимиз йўқ қилинди, - дейди Гулнорахон. - Бунга албатта, беш кишидан иборат тўй комиссияси аъзолари, маҳалла фаоллари ҳамижиҳат бўлиб, тушунтириш ишлари олиб бордик. Маъзар ҳам уч кундан ортиқ берилмаслигига эришдик. Бундан маҳалла аҳли ҳам хурсанд. Шу билан бирга ҳар бир хонадоннинг намунали оилалар қаторига кириши учун ҳам бир қатор тадбирлар уюштиряпмиз. Бунда турмушда ҳаёт синовларини бошдан кечирган кайвони онахонларнинг турмуш қуриш арафасида турган ёшлар билан суҳбатларини ташкил этиш анъанага кирган. Бу шу бугунги кунда ўз самарасини бермоқда.

Дарҳақиқат, яшаш тарзидан мамнун аҳил оилага низо, жанжаллар бегона. Бундай оилаларда кишилар эртанги кунга умид билан қарайдилар. Ўзгаларга эзгулик улашиш кўйида бўладилар. Буни маҳалланинг саховатпеша инсонлари Неъматжон Бобораҳимов, Ҳосиятхон Абилова, Анорхон Исақова, Барчиной Мирзаева каби тадбиркорлари, Исроилжон Аҳмедов, Ўғилхон Исмоилова сингари фермерлари борки, улар Хайит ва бошқа байрам муносабати билан кам таъминланган оилаларни йўқлаб турадилар.

Ҳа, бугунги кунда маҳаллаларда катта ҳаётий тажрибага эга, турмуш синовларида тобланган, билимли ва фаол инсонлар етакчилик қилишмоқда. Аҳолининг ҳар қандай муаммо юзасидан маҳалла йиғинига нисбатан мурожаат қилаётгани маҳалларга ишонч катта эканлигининг ёрқин бир намунадир.

Умида ЮСУПОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди