Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№44 дан: 31.10.2013

"ИНТИЛГАНГА ТОЛЕ ЁР"

Шарқ аёллари азал-азалдан ҳаёси, иффати билан дунёни лол қолдирган. Тўмарисдек жасоратли, Нодирабегим, Увайсий сингари бардошли, Саида Зуннунова, Зулфияхоним каби садоқат соҳибалари ўзбек аёлларининг улуғ сиймоларидир.

Бугунга келиб ҳам ўзбек аёллари ҳар соҳада ўз билим, салоҳияти, истеъдоди билан жамият иши ривожига муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки юртимизда аёл-қизларга кенг имкониятлар яратилмоқда. "Зулфия" номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши ҳам истеъдодли қизларимизни юзага чиқаришда муҳим омил ҳисобланади. Адабиёт, санъат, маданият, таълим каби йўналишларда юзлаб маҳоратли қизларимиз бу мукофотга сазовор бўлишмоқда. Яқинда мазкур мукофотга номзодларни саралаш Андижон шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Унда Андижон саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Гуллола Раҳматтуллаева ҳам фаол иштирок этди. Гуллола санъат йўналиши бўйича ўз маҳоратини намойиш этиб, вилоят босқичига йўлланма олди.

Гуллола ўзининг ҳаракатчанлиги, интилишлари билан ана шундай муваффақиятга эришди. У ўқиб ўрганишдан ҳеч тўхтамайди, турли тўгаракларга қатнайди. Айниқса, тикувчилик соҳасига меҳри бошқача бўлган Гуллола миллий ва замонавий кўринишдаги либосларга ўзгача кўрк бахш этиб, қатор дизайнлар ярата олган.

У коллежимизнинг намунали ўқувчиларидан бири бўлибгина қолмай, ташаббускор, фаол ҳамда аъло баҳоларга ўқиши билан ҳам ўз тенгдошларига ибратдир. Гуллола бадиий адабиётга ҳам қизиқади, китоблар мутолаа қилиш қаторида ҳикоя ва мақолалар ёзади. Яқинда унинг "Кўнгил гавҳари" деб номланган китоби нашрдан чиқди.

Халқимизда "Интилганга толе ёр" деган ҳикмат бор. Ана шу ҳикматни кўнглига маҳкам тугиб олган ва дадил олға интилиб бораётган Гуллолага кейинги бос-қичларда ҳам омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Мадина МАМАЖОНОВА,

Андижон саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди