Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№45 дан: 07.11.2013

НАРГИЗАХОН - ТАНЛОВ ҒОЛИБАСИ

Андижон шаҳрида "Йил аёли - 2013" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб чиққан 17 нафар фаол ва ташаббускор хотин-қизлар ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

Мамлакатимизда хотин-қизлар учун яратилган кенг имкониятлар уларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаол иштирокини, давлат ва бошқа тизимлар бошқарувидаги ролини ошириш, умуман, аёлларнинг жамиятдаги нуфузини кўтаришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

"Аёллар кенгаши" республика жамоат бирлашмаси ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Йил аёли" танлови хотин-қизларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, билим ва салоҳиятларини юксалтириш ва рағбатлантиришни ўз олдига асосий мақсад қилган. Мазкур танловда қатнашчиларнинг белгиланган шартлар бўйича ўзига хос чиқишлари барчага манзур бўлди.

Якунда Асака тиббиёт коллежининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Наргизахон Саттарова ғолиб деб топилди ва танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Танловнинг ғолиб ва фаол иштирокчилари ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

М. СОБИРОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди