Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№45 дан: 07.11.2013

"ЯНГИ АВЛОД - 2013"

ИСТЕЪДОДЛИ БОЛАЛАР КЎРИГИ

Юртимизда иқтидорли болаларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Янги авлод - 2013" болалар ижодиёти фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Йилдан-йилга нуфузи ва иштирокчилари сони ортиб бораётган мазкур фестивалнинг туман ва шаҳар босқичларида жорий йилда 1500 нафарга яқин ўғил-қизлар иштирок этган бўлса, вилоят босқичида 566 нафар ёш истеъдод соҳиблари мумтоз, вокаль, миллий чолғулар, рақс, амалий ва тасвирий санъат ҳамда адабиёт йўналишлари бўйича ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

- Ватан, табиат, истиқлол мавзуларидаги расмларим билан танловнинг амалий ва тасвирий санъат йўналиши бўйича иштирок этдим, - дейди Пахтаобод тумани 7-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Ёдгорбек Урайимжонов. - Танловда ижодий ишларим кўпчиликнинг эътиборига тушди. Шу боис ҳам ўзимга бўлган ишонч ортди. Мақсадим фестивалнинг республика босқичида ҳам муваффақиятли қатнашишдир.

Фестивал доирасида иштирокчиларнинг тасвирий ва амалий санъат асарлари, миллий ҳунармандчилик буюмлари кўргазмалари, ёш ижрочилар томонидан бадиий дастур намойиш этилди. Кўргазмалардаги ранг-баранг ва ўзига хос ижодий ишлар, ижро этилган жозибадор куй, қўшиқ ва рақслар йиғилганларда ўзгача қизиқиш уйғотди.

- Танловда қатнашаётган болаларда шижоат, ўзларининг билим ва иқтидорига ишонч ва ғолиб бўлишга иштиёқ кучли, - дейди Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Гулҳаё Омонова. - Ана шундай фаол, истеъдодли ёшларни кашф этишда мазкур фестивалнинг роли ва ўрни ниҳоятда каттадир.

Якунида барча йўналишлар бўйича энг иқтидорли деб топилган 31 нафар иштирокчи фестивалнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

Ғолиблар фестиваль ташкилотчиларининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Хосият СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди