Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№46 дан: 14.11.2013

ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН

Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Андижон давлат тиббиёт институти ҳамкорлигида "Обод турмуш йили" муносабати билан "Гастроэнтерологиянинг долзарб муаммолари" мавзусида икки кунлик республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифати ва савиясни юксалтириш, тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини яхшилаш, соҳа ходимларининг касбий билим, маҳорат ва тажрибаларини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Соҳадаги ислоҳотлар, халқимиз соғлигини муҳофаза қилишга йўналтирилган давлат дастурларининг ҳаётга татбиқ этилиши самараси ўлароқ истиқлол йилларида мамлакатимиз тиббиёт тизими жадал ривожланди, эришилаётган ижобий натижалар жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳам эътироф этилмоқда.

Гастроэнтологик хасталикларни ўз вақтида аниқлаш, даволашда илғор усул ва тажрибаларни қўллаш, даволаш ишларининг самарадорлигини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида ўтказилган мазкур анжуманда республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, тиббиёт олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, тиббиёт тизимида фаолият олиб бораётган илмий марказлар мутахассислари, хорижий олимлар, талаба ёшлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Анжуман очилишида сўз олганлар республикамизда мазкур йўналишда олиб борилаётган ибратли ишлар хусусида тўхталдилар. Хусусан, истиқлол йилларида мамлакатимиз тиббиёти эришган ютуқлар, аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт соҳасига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, соҳа мутахассисларининг илмий салоҳияти, аҳолининг тиббий маданияти тобора юксалиб бораётганлигини алоҳида эътироф этдилар.

Куннинг иккинчи ярмида анжуман ўз ишини секциялар доирасида давом эттирди. Соҳа мутахассислари томонидан ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси касаллиги, жумладан, гастритлар профилактикаси, самарали даволаш юзасидан илмий маърузалар ўқилди, амалиётга татбиқ этилаётган илғор усуллар тақдимотлари бўлиб ўтди.

Илмий маърузалар, тақдимотлар, қолаверса, касалликларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва самарали даволаш тадбирларини ўз вақтида ташкил этиш юзасидан таклиф, тавсия ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, анжуман доирасида Ўзбекистон гастроэнтерологлари ва гепотологлари миллий мактабининг IX анжумани ҳам бўлиб ўтди. Унда мазкур йўналишларда мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар атрофлича муҳокама этилди. Соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ишларни юқори босқичга кўтариш хусусида сўз юритилди.

Анжуманда юртимиз ва хорижий олимлар томонидан мазкур йўналишдаги хасталикларни самарали даволаш бўйича маҳорат машғулотлари ўтказилди.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди