Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№46 дан: 14.11.2013

СОҒЛОМ ОНАДАН СОҒЛОМ БОЛА ТУҒИЛАДИ

Ҳукуматимз томонидан соғлом фарзанд туғилишига катта эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун, аввало, она соғлом бўлиши зурур. Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан қабул қилинган чора тадбирлар дастури фаолиятимизни янада жонлантирди.

Соғлом бўлиш, энг аввало, инсоннинг ўзига боғлиқ. Соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, кунни тўғри тақсимлаш асосий омил ҳисобланади. Бундан ташқари, инсон ўз соғлиги ҳақида ўзи қайғуриши керак. Яъни, ҳар олти ойда врач кўригидан ўтиб туриши фақатгина ўзига фойда. Аёллар касаллик чўққисига чиқсагина шифокорга мурожаат қилишади. Улар ҳамма нарсага, турмуш ўртоғига, бола-чақасига, тўй-томошага вақт топишади, ўзларига келганда, минг афсуски, вақт ажрата олмайди. Кўпинча касаллик билан мурожаат этганда, фурсат ўтган бўлади.

Афсуски, баъзи қайноналар келиннинг ҳолатини тушунишни исташмайди. Шифокор қабулига боришига қаршилик қилади. Бир мисол: яқинда бир келинчакнинг кўзи ёриди. Бола она қорнида нобуд бўлган. Онанинг соғлигини ҳам аранг сақлаб қолдик. Икки қиздан сўнг кутилаётган ўғил дунёга келмади. Қайнона келинини шифохонада ётишига рухсат бермагани учун, ўзи ҳам афсус чекди. Бундай воқеалар бўлмаслиги учун, энг аввало, ўз соғлигимизга эътибор қаратишимиз керак. Оналар соғлом бўлсагина, соғлом фарзандлар дунёга келади.

Моҳидилхон

САТТИБОЕВА,

туғруқ бўлими акушер гинекологи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди