Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№48 дан: 28.11.2013

МУНОСИБЛАР САЙЛАНМОҚДА

Айни кунларда вилоятимизнинг туман ва шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2013 йил 12 сентябрдаги "Фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида"ги қарорига асосан фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови ўтказилмоқда.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда уни ўтказишга кўмаклашувчи вилоят, туман ва шаҳар комиссиялари, шунингдек, ишчи гуруҳлар томонидан сайловларни ошкора, адолатли, қонуний тамойиллар ва белгиланган тартиблар доирасида ўтиши тўла таъминланмоқда. Сайловларда катта ҳаётий тажрибага эга, маҳалла иши учун фидойи бўлган энг муносиб номзодлар раисликка сайланмоқдалар.

Айни кунга қадар вилоятимиздаги 697 та ўзини-ўзи бошқариш органларида сайловлар бўлиб ўтди. Сайловлар ўтказилган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислигига 2253 та номзод кўрсатилди. Ушбу лавозимга сайланган 697 нафар раисдан 335 нафари биринчи марта, 362 нафари эса ушбу вазифага қайта сайландилар.

МФЙ раислигига сайланганларнинг 167 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Йигирма нафар раис эса халқ депутатлари туман, шаҳар ва вилоят кенгашлари депутатидир.

Бир сўз билан айтганда, сайлов жараёни вилоятимизда уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди