"ҚУВНОҚЛАР ВА ЗУККОЛАР"
Олтинкўл тумани прокуратураси, ички ишлар, "Камолот" ЁИҲ бўлимлари ҳамда "Олтинкўл" газетаси ҳамкорилигида ҳафтанинг ҳар жума куни касб-ҳунар коллеж ўқувчилари ўртасида "Қувноқлар ва зукколар" билимлар беллашув шоуси ўтказилиши йўлга қўйилди.
- Ушбу шоуда "Истеъдодлилар бурчаги" деб номланган кўргазма ташкил этилади, унда барча иқтидорли ўқувчилар ўз ижодий ишлари билан иштирок этишлари мумкин, - дейди "Камолот" ЁИҲ бўлими кенгаш раиси Гулноза Сатимова. - Бундан кўзланган асосий мақсад, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, улар ўртасида ўзаро дўстлик ва ҳурмат туйғуларини шакллантиришдан иборат.
М. ИСАЖОНОВ.
|