Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№48 дан: 28.11.2013

ВИЛОЯТИМИЗ СУВ МАНБААЛАРИ

ҚОРАДАРЁ

Фарғона водийсининг энг йирик дарёларидан бири - Қорадарё ҳисобланади. Унинг умумий узунлиги 180 км бўлиб, шундан 37 км. қисми Қирғизистон Республикаси ҳудудидан, 143 км қисми эса Ўзбекистон ҳудудидан оқиб ўтади.

Қорадарё сув ҳавзасининг умумий майдони 30100 квадрат километрни ташкил қилади. Кўп йиллик кузатишларга кўра, Қорадарёнинг максимал сув сатҳи ўта серсув йиллари секундига 1200-1500 кубометргача етгани қайд этилган.

Қорадарёнинг асосий иккита ирмоғи бўлиб, булар Қоракўлжа ва Тар дарёларидир. Қорадарёнинг шимолий ирмоғи ҳисобланган Қоракўлжа Қирғизистоннинг тоғли ҳудуди Терек довонидан бошланади ва Қоракўлжага тоғлардан оқиб тушаётган кўплаб кичик ирмоқлар қуйилиб келади. Қорадарёнинг жанубий ирмоғи ҳисобланган Тар дарёси эса Суёқ довони яқинида Олой тоғ тизмаларидан бошланади. Қоракўлжа ва Тар дарёлари Ўзган шаҳридан тахминан 10-15 км юқорида бирлашиб, Қорадар-ёни ташкил қилади. Ўзган шаҳридан пастда эса Қорадарёга ўнг тарафдан Ясси ҳамда чап тарафдан Қуршоб дарёлари қўшилади. Қорадарёнинг суви, асосан, қор ва музликларнинг эриши ҳисобига шаклланади.

Қорадарё ўзанига Андижон сув омбори қурилган бўлиб, сув омборининг қуйи қисми Андижон вилояти ҳудуди ҳисобланади. Андижон сув омборининг қуйи қисмидан Норин дарёси билан қўшилгунга қадар Қорадарёга бир нечта дарё, сойлар ва коллекторлар қуйилади. Дарёнинг ўнг тарафидан Кугарт, Тентаксой ва Майлисойлар қўшилса, чап тарафидан Қорағунон коллектори, Асака ташламаси ва яна бир неча коллектор-зовур сувлари қўшилади.

Қорадарё вилоятимизнинг Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Андижон, Пахтаобод, Избоскан, Олтинкўл ва Балиқчи туманлари ҳудудидан оқиб ўтади. Дарё Балиқчи туманидаги Чумчуқёр қишлоғида Норин дарёси билан қўшилади ва икки дарёнинг қўшилиши билан Сирдарё бошланади.

Қорадарёга Тешиктош ва Куйган-ёр гидроузеллари қурилган бўлиб, ушбу сув иншоотлари орқали дарё сувидан қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда фойдаланилади.

Шу ўринда инсонларнинг табиатга кўрсатаётган таъсири ҳақида тўхталиб ўтиш жоиз. Дарёнинг ҳолатига эътибор қаратадиган бўлсак, қатор нохуш кўринишларга гувоҳ бўлишингиз мумкин. Кимдир дарё ўзани ичига шоли экиб олган, катта сув келиб унинг сатҳи кўтарилса, шолипоя-сини ҳимоя қилиб, сувни нариги қирғоқ томонга йўналтиришга ҳаракат қилади, яна кимдир эса дарё қирғоғини ҳимоялаш мақсадида тўкилган харсанг тошларни майдалаб олиб кетмоқда ёки дарё ўзанидаги, қирғоғидаги шағални техника ёрдамида ўзбошимчалик билан ташимоқда. Буларнинг барчаси бир кун ўзининг салбий таъсирини кўрсатиши мумкин.

Ана шуни ҳисобга олиб, нафақат Қорадарёда балки, бошқа дарё ва сойларда, улардаги гидротехника иншоотларида, қирғоқбўйи муҳофаза ҳудудларида белгиланган тартибларга қатъий амал қилиш, сув хўжалиги объектларига зарар етказмаслик учун зарур барча чораларни кўриш лозим. Жумладан, дарё ва сойлар қирғоқларини мустаҳкамлаш учун куз ва баҳор ойларида тол ва терак кўчатларини экиш мақсадга мувофиқ. Қирғоқларда тол ва тераклар парвариш қилиб ўстирилса, уларнинг илдизлари қирғоқ мустаҳкамлигини таъминлайди, етилган дарахтлардан эса қурилишда фойдаланиш мумкин.

Умуман, дарё ва сойлар қирғоқларини мустаҳкамлаш орқали сув тошқинининг, қолаверса, қирғоқлар емирилишининг олди олинади. Бу ишда нафақат соҳа мутахассислари, балки кенг жамоатчилик ҳам фаол иштирок этиши лозим.

Шуҳратбек ЭРГАШЕВ,

Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди