Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№48 дан: 28.11.2013

БАДИҲА

МУСТАҚИЛЛИК

"ҚАДР-ҚИММАТИМ, ТАЯНЧИМ ВА ИФТИХОРИМСАН, МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН!"

Ўзбекистон мустақил! Тинчлик мустаҳкам! Байроғимиз дунёнинг энг табаррук майдонларида ҳилпирамоқда, мадҳиямиз баралла янграмоқда. Ўзбекни дунё ҳалқлари билишди, тан олишди. Халқимиз меҳнаткаш,меҳмондўст, дўстларга эшиклари ҳамиша очиқ. Ўзбек ҳонадони борки, ўчоғи бор. Атрофи чиннидек тоза, деворлари оқланган. Ўчоқ тўрида-қозон, олов шиддат билан ёнади. Қозон биқирлаб қайнайди. Ўзбекона миллий ош, иссиқ дамланган чой ҳамиша дастурхон кўрки, зийнати. Мевалари мўл-кўл, жонга малҳам. Уйи, ховлиси тўла барака. Фаришталарга тўла.

Ўчоғингдан айланай ўзим, қозонингдан айланай ўзим.

Тандирсиз уй уйми ўзбекларда?! Бобо-момолардан мерос бу тандир. Оддий лойдан яралган, лекин шу лойда ажиб бир сеҳр бор. Тандир тўла олов ёнади, ловуллаб ёнади. Аста-оҳиста узилган нонлар айлана саватни тўлдиради. Кулча нонлар, бўрсилдоқ нонлар ҳиди бутун ҳовлини тутади. Кўзлар тўқ, кўнгиллари тўқ .

Тандирингдан айланай ўзим, тўқлигингдан айланай ўзим.

Ўзбекнинг остонаси, уйи тилло. Ўғиллари-қизлари кўп - серфарзанд. Саломлари, қуллуқлари кўп. Фаришталар доимо уйларида меҳмон. Боболар, момолар дуолари фарзандларига ҳамиша ҳамроҳ. Ниятлари пок, тилаклари пок: Тинчлик бўлсин, тўйлар бўлсин! Қозонлари тўла сумалак. Байрамлари кўп: Ҳайит, Наврўз, Мустақиллик.

Борлигингдан айланай ўзим, байрамингдан айланай ўзим.

Она тупроқ, азиз тупроқ. Борлигимиз - бойлигимиз. Ҳамиша ардоқлаймиз, кўзларга суртамиз. Ахир бу тупроқда Шоҳ Бобур ётибди. Усмон Носир, Чўлпон, Қодирийлар бор. Муҳаммад Юсуф мангуга жой олган. Тарихи бой, таърифи улуғ, буюклари бисёр тупроқ, юрт бу.

Тарихингдан айланай ўзим, таърифингдан айланай ўзим.

Бу гўшанинг шаҳарлари, қишлоқлари кўп. Йўллари равон. Атрофида уйлари чиройли, мухташам. Дарёлари, сойлари кўп, узундан-узун. Ўзбекнинг ўз дўпписи бор. Тўнларига ярашган белбоғи бор. Дунёни лол этган атласи бор, адраси бор. Пилласи, пахтаси мўл, хирмонлари донга тўла. Ширин - ширин шеваси бор. Тошкентча, хоразмча, анжанча ...

Обод гўшаларингдан айланай ўзим, ширин шеваларингдан айланай ўзим.

Юртим тинч, кунлари тинч, тунлари осуда-сокин. Йигит-қизларнинг шўх кулгилари баралла эшитилади, борлиқни тутади. Мард ўғлонлар чегарада ҳамиша хушёр. Кексаларнинг уйқуси тинч, ҳаётлари роҳатда, фароғатда. Қалблари иймон-эътиқодда мустаҳкам. Тинчлик-хотиржамлик энг катта бойлик, юртим бойлиги.

Шу юртимдан айланай ўзим.

Абдураҳим БОЗОРБОЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди