Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№3 дан: 16.01.2014

АТРОФГА БИР НАЗАР

ТАБИАТНИ АСРАЙЛИК

Бир донишманднинг "Гўзаллик ва саломатликнинг асоси озодаликдадир", деган сўзлари доимо менга ҳамроҳдай.

Бугун атроф-муҳит саришталиги ҳамманинг эътиборида. Аслида ободлик, озодаликка нима етсин! Инсон яшар экан, ўз ҳудудини, маҳалласини, қолаверса, кўча-кўйларини-да чиройли кўргиси, покиза тутгиси келади. Ҳар куни ишга, бошқа юмушбилан остона ҳатлаб чиққан киши борки, унинг эътиборини, шубҳасиз кўчанинг кўриниши тортиши табиий. Унинг саришталиги ёки кўнгилни хира қилгувчи ҳолатлар ўтганки инсоннинг кўз ўнгида намоён.

Касб-корим озодаликка боғланган экан, атроф-муҳит тозалигини сақлаш ҳамиша менга катта масъулият юклайди. Бу масъулият замирида энг катта бойлик - саломатлик мужассам. Буюк ҳаким Ибн Сино ҳам "Агар дунёда чанг ва ғубор бўлмаганда, инсон минг йил яшар эди," деган эди. Ҳар гал кўча-кўйларни, йўлакларини супирар эканман, иложи борича табиатни асрашга, одамлар соғлигига таъсир этувчи зиёнларни йўқотишга ҳаракат қиламан.

Табиатнинг ифлосланиши йўл четларига тўкиб, ташлаб кетилаётган чиқиндилар, ўзидан турли бадбўй ҳидларни "таратаётган"ига ҳам боғлиқ. Уларни йиғиштираётиб, кўчаларни тозалаётиб баъзи одамларга ҳайрон қоламан: наҳотки, улар шу кўнгилсиз ҳолатлар ўз саломатликлари учун зарарли эканини билмасалар?! Озгинагина қўланса ҳид қанча ҳавони булғаб, унинг ёнидан ўтаётганларнинг нафас йўлларига, организмига ёмон таъсир кўрсатиши тиббиётда ҳам исботланган. Муҳитнинг зарарланиши туфайли юзага келувчи касалликларнинг олдини олиш ҳар биримизнинг ўз қўлимизда.

Тонгнинг оппоқ юзини кўчаларга озодалик бахш этиб қарши оларканман, бу билан юртдошларимизнинг ишга, ўқишга кетаётиб баҳру дили очилиб, соғлик ила қадам ташлаётганини кўз ўнгимга келтириб севиниб кетаман.

"Сен ернинг юзини очсанг, Аллоҳ сенинг ҳам юзингни ёруғ қилади," деган ҳикматни кўп бор эшитамиз. Шундай экан, замин покизалиги табиатга, экологияга ғубор қўндирмаслигига хизмат қилса, бу озодалик инсонлар саломатлигини мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Соғлом киши юзида эса ёрқинлик, қалбида ишонч барқ уриб туради.

Гулнора ЭШОНХЎЖАЕВА,

Андижон шаҳар коммунал хўжалик бўлими ходимаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди