Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№3 дан: 16.01.2014

ҚАТРА

БАРАКА

- Ойи, уйимизда барака йўқми? - деб сўради онасидан шу йили мактабга борган Умида.

- Нега ундай дейсан? - дея ҳайрон бўлди онаси.

- Устозим, кимнинг уйида тандир бўлмаса, барака ҳам бўлмайди, деб айтди. Бизнинг уйимизда тандиримиз йўқ-ку?!

- Олдин бор эди. Бузилиб кетди. Худо хоҳласа, албатта, шу йили ёзда дадангга айтамиз, яхши бир тандир қуриб беради. Ўзим сенга иссиқ кулчалар ёпиб бераман.

Шундай сўзлар билан қизининг кўнглини кўтардию, унинг берган саволи ўйлантириб қўйди. Анчадан бери ўзи ҳам шуни режалаштириб юрганди... "Ҳақиқатдан ҳам тандир қурмасак бўлмайди", деб хулоса чиқарди. Кўчадан олинган новвой нон ўзининг тандирида ёпган ноничалик баракали бўлмас экан. Духовка печида ҳам нон пиширадию, барибир тандир нонининг мазаси, ҳиди бошқача-да.

Ёз кунларининг бирида улар тандир қуришди. Янги тандир "соқов" бўлиб қолмасин деб, одатга кўра, биринчи сомса, сўнгра нон ёпишди. Тандирдан янги узилиб, саватга солинган иссиқ ноннинг иси бутун ҳовлини тутиб кетди.

Она иссиқ кулчани қизининг қўлига тутқазди. Умида "Уф-уф", дея иссиқ нонни у қўлидан бу қўлига олар экан, сўради:

- Ойи, ноннинг ичига сут, ёғ солдингизми?

- Ҳа, солдим. Уйга кириб дастурхон олдида ўтириб егин. Увоғи ерга тушмасин, барака қочади.

Ойдин МАМАДАЛИЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди