Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№3 дан: 16.01.2014

"ЯХШИ МУОМАЛА - ЯРИМ ИБОДАТДИР"

Қадим замонда бадфеъллиги билан донг таратган бир одам оппоқ либосларга бурканиб, бир донишманднинг олдига борибди: "Мен шу ўтиришимда кимга ўхшайман?" "Авлиёларга ўхшайсиз" дебди донишманд, унинг жавобидан мамнун бўлган одам эски одатини қилиб: "Сен эса гўнг тўлдирилган қопга ўхшайсан",- дебди.

Унинг бу гапини эшитган донишманд кулиб қўйибди. Донишманднинг ғазабланишини кутган одам ҳайрон бўлиб: "Нега куласан?" - деб сўрабди. Донишманд унга жавобан дебди: "Ичи яхшилик хислатига тўлган одам бошқаларни авлиё деб билади, ичи мўри каби қурумга тўла ёмон одамга бошқалар гўнг тўлдирилган қопга ўхшаб кўринади".

Ҳар бир яхшилик, керакли фойдали сўзни айтиш ҳам садақа ҳисобланади.

Бу ҳақда Расулуллоҳ (с.а.в) дебдурлар: "Ҳар-бир маъруф садақадур". Аллоҳ Таоллонинг бандаларига буюрган энг яхши амалларидан бири ўзгаларга озор берувчи сўзлардан қочмоқ ва яхши муомаладир. Муомала одобини билмаслик қанчадан-қанча одамларнинг дили оғришига сабаб бўлиши мумкин. Бу энг ёмон одатдир. Яхши муомала ҳам ярим ибодат саналади.

Донолар дебдурлар: "Бировга озор етказиш уруғини сепган киши зарардан ўзга ҳосил олмайди. Бошқаларга манфаат етказган, ниҳолини кўкартирган киши тинчлик, шодлик мевасини ейди. Тоғ ёнида қичқириб нимани айтсангиз, акс-садо билан ўша айтганингизни эшитасиз. "Нимани эксанг, - шуни ўрасан", деган ҳикмат бежиз айтилмаган".

Луқмони Ҳаким ўғлига насиҳат қилиб дедилар: "Ўғлим, нодон ва жоҳил бир киши сен билан бирор масала устида баҳслашиб қолса, сен унга мулойимлик билан жавоб бер. Агар у сенинг жавобингдан қаноатланмай жаҳли чиқа бошласа, сўзингни яна қайтариб айтма, у билан олишиб ўтирмай, сукут қилки, аҳмоққа сукут жавобдир".

Ривоят борки, бир киши донишманднинг олдига келиб арз қилди: "Фалончи кўпчилик ўртасида менинг камчилигимни айтиб изза қилди. Энди ўша аблаҳдан қандай қилиб қасдимни олсам бўлади?"

Донишманд унга деди: "Агар у кўпчилик ўртасида сенинг айбингни айтган бўлса, демак, ўзининг ҳам айбини очибди. Энди сен ўша одамлар ичида, уни яхши сифатларини айтиб мақтагин".

- Нима учун, ахир у мени ёмонлаган бўлса, мен уни мақтайманми?

"Агар сен ҳам уни ёмонласанг, унда ўша аблаҳдан нима фарқинг қолади? Агар мақтасанг, балки қилган ишларидан уялиб, пушаймон бўлар", дебди донишманд.

Нақлдурки, бозорда икки сотувчи ўтириб, савдо қилишар эди. Уларни бири жиззаки бўлиб, бўлар-бўлмасга қўшнисини ҳақорат қилиб, унга озор берарди. Қўшниси эса уни фақат дуо қилар эди. Атрофдагилар бир куни ундан сўрашди: "Шеригинг сени ҳақорат қилса, сен уни дуо қиласан, бунинг сабаби нимада? Мен ҳамёнимда бор нарсаларнигина ишлата оламан", - деб жавоб берди у.

Мулойим, хушмуомалали, ширин сўзли бўлиш энг яхши хислат, лекин ҳулқ-атвор ҳам гўзал бўлмоғи зарур. Улуғлик-ўзига оро бериб бежирим кийинишдангина иборат эмас, ақл, одоб, тарбиядандир. "Ўзига боқма, сўзига боқ" деган ҳикматли сўз шунга ишорадир.

Донолар дебдурлар: Тўрт нарса, тўрт нарсани келтиради. Сукут сақлаш тинч яшашни, яхшилик қилиш-саодатни, саховат улуғликни, ҳушмуомалалик-халқ муҳаббатини.

Тўрт нарса тўрт нарса билан тугайди. Аблаҳлик-расволик билан, ғазаб-пушаймонлик билан, ялқовлик-хору зорлик билан, қўпол муомала-кўнгил қолиш билан.

Суқрот Ҳаким дебдурлар: "Қўпол муомала қилган одамга мен мулойим муомала қиламан. Чунки мулойим муомала ва тавозе қўполлик ва хусуматни битиради. Лекин ортиқча тавозе ва хилмдан ҳазар қиламанки, бу-кишини ожизлик ва хўрликка туширади".

Исломнинг ҳақиқий мезони ва ўлчови шуки, ўзингга нимани раво кўрсанг, бошқага ҳам шуни раво кўр. Ўзинг учун ҳоҳламаган нарсани, бошқага ҳам қилма. Инсонни ҳурмат қилган динини ҳам севади. Дини-диёнати бор одам ўзгаларга ёмон муомала қилмайди.

Лолахон ТОЖИМИРЗА ҳожи қизи тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди