Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№11 дан: 13.03.2014

БАҲОР ЯНГИЛАНИШ ФАСЛИ

Янгиланиш фасли баҳор келиши билан табиат уйғона бошлайди. Далаларда ишлар бошланади. Қишлоғу шаҳарларда хашарлар ўтказилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилади.

Муқаддас динимизда ҳам табиат неъматларига, атроф-муҳитга, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига қандай муомалада бўлиш ҳақида қатор кўрсатмалар берилган.

Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: "У шундай зотки, сиз учун ердаги барча нарсани яратди" (Бақара сураси, 29-оят). Бундан маълум бўладики, тупроқ, сув, ҳаво, табиат, умуман, дунёдаги жамийки неъматлар, энг аввало, инсон эҳтиёжлари учун яратилган. Шунинг учун ҳам уларни тоза ва озода сақлаш, сув ва ҳавони ифлослантирмаслик, она табиатни асраш лозимлиги алоҳида таъкидланади.

Пайғамбаримиз (с.а.в): "Уч жойга, яъни, сув ўзанларига, йўлларнинг кесишган жойига, соя-салқин тушиб турган жойларга чиқинди ташлашдан сақланинглар", деб марҳамат қилади. Яна шунингдек, "Албатта, Аллоҳ таоло гўзал, гўзалликни яхши кўради. Албатта, Аллоҳ таоло пок, покликни яхши кўради. Албатта, Аллоҳ таоло озода, озодаликни яхши кўради. Албатта, Аллоҳ таоло олийҳиммат, олийҳимматлиликни яхши кўради. Албатта, Аллоҳ таоло саҳий, саҳийликни яхши кўради. Бас, озода бўлинглар, эшикларнинг олдини тоза тутинглар..." дея таъкидлаганлар.

Айтиб ўтилган ҳадислардан ибрат олмоғимиз, хусусан, хонадон ва ҳовлиларимизни, маҳалла ва кўчаларни озодалигини сақлаш, бўш турган ерларига мевали, манзарали дарахтлар экишимиз лозим. Халқимиз азал-азалдан тозалик, ободонлаштириш ишларини сидқидилдан адо этиб келади. Бугунги кунга келиб бу масалага ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Айниқса, кўчалар, мактаб, боғча ва турли ташкилотлар ҳудудларига манзарали, мевали дарахтлар экилиб, кўкаламзорлаштирилмоқда. Бу хайрли ишга ҳар бир одам ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: "Осмонлардаги ва Ердаги (бор) нарса (мутлоқ) Подшоҳ, (нуқсонлардан) пок, қудратли ва ҳикматли бўлган Аллоҳга тасбеҳ айтур" (Жума сураси, 1-оят). Шу жумладан, биз ўтқазган кўчатлар ва ўсимликлар доимо Аллоҳ таолога тасбеҳ айтиб туради. Пайғамбаримиз (с.а.в) айтадилар: "Қайси бир мусулмон киши бирор кўчат ёки бирор уруғ экса, кейин ундан қуш ёки инсон ёҳуд бирон ҳайвон еса, эккан одамга садақа ёзилади". Бу ҳадисдан келиб чиқадики, экилган дарахт одамларга мева ҳамда соя-салқинлик бериб турса, уни ўтказган одамга вафотидан сўнг ҳам қиёматгача савоб бориб туради.

Ривоят қилишларича, бир куни подшоҳ мулозимлари билан сайрга чиқибди. Бир қишлоқдан ўтиб кетишаётиб, боғда кўчатлар экиб юрган соч-соқоли оппоқ кекса бир чолни кўришибди. Подшоҳ чолга яқинлашиб, у билан саломлашибди, сўнгра унга мурожаат қилиб: - Ота, буларнинг мевасини ейиш сизга насиб қилармикан? - деб сўрабди.

Нуроний чол бунга жавобан: "Йўқ, бунга менинг умрим етмайди", - дебди.

Подшоҳ: "Нега у ҳолда мевасини тотиб кўрмаслигингизни билиб туриб бу ниҳолларни экяпсиз?" дея сўрабди. Чол бу саволга: "Подшоҳим, бизлар боболаримиз эккан дарахтларнинг меваларини едик. Энди биз эккан дарахтлар мевасидан биздан кейинги авлодлар баҳраманд бўлади". Чолнинг жавобидан хурсанд бўлган подшоҳ унга бир ҳамён олтин ҳадя қилиби. Чол унга раҳмат айтиб: "Подшоҳим, бизнинг дарахтлар ниҳоллигидаёқ ўз мевасини берди", дея у берган ҳадяга ишора қилади.

Аллоҳ таоло яхши ният билан меҳнат қилганларга шундай мукофотлар беради. Бу каби ривоятлар бизни эзгуликка, яхшиликка ундайди, албатта. Аллоҳ таоло меҳнатсевар, пок ва ҳалол инсонларни хуш кўради ва уларнинг қилаётган ишларини барокатли қилади.

Бошланган баҳор фаслида кўчат экиб, боғ-роғлар бунёд этайлик. Юртимизнинг ҳар бир гўшасини обод, покиза масканга айлантирайлик. Аллоҳ ана шундай хайрли ишлар қилгувчи бандалари қаторида бўлишликни барчамизга насиб этсин.

Муҳаммадюсуф ТЎРАҚУЛОВ,

"Олтинкўл" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди