Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 10.04.2014

СОҒ ТАНДА - СОҒЛОМ АҚЛ

СОҒЛОМ БОЛА - БУЮК ЮРТ КЕЛАЖАГИ

Мустақилликнинг дастлабки йилларидан юртимизда ёш авлодни ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом бўлиб вояга етиши, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан қилиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳамжамиятининг тўла ҳуқуқли субъекти бўлиб, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон деклорацияси, бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция ва бошқа умумэътироф этилган халқаро шартномаларни тан олди ва уларга амал қилиб келмоқда.

Юртбошимиз ташаббуси билан "Соғлом бола" йили деб номланган жорий йилда мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни изчил давом эттириш ва юксак босқичга кўтариш асосий мақсад қилиб олинган.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, боланинг соғлом дунёга келиши, унинг соғлиги нафақат ота-онаси, шифокорларга балки атрофдагиларга ҳам боғлиқ эканлигини ҳар биримиз дилдан ҳис этишимиз керак. Оила аъзоларининг бир-бирларига меҳр кўрсатишлари, жойларда она ва бола саломатлигига бағишланган тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш назоратини кучайтириш, аҳоли репродуктив саломатлигини яхшилаш, фуқаролар тиббий билим ва маданиятини ошириш мазкур йилда бажарилиши зарур бўлган вазифалардан қилиб белгиланди.

Шунингдек, юртбошимиз соғ-лом бола нафақат жисмонан, балки маънавий жиҳатдан ҳам соғлом бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Маънавий жиҳатдан издан чиққан оилада юртига садоқатли, атрофдагиларга эзгулик улашувчи фарзанд улғайишини тасаввур қилиш қийин, албатта. Шу ўринда фарзанд тарбиясида уларга биринчи навбатда яхши ўрнак бўлиш, тарбия борасидаги аждодларимиз қолдириб кетган буюк меросдан, миллий қадрият ва анъаналаримиздан ўринли фойдаланишимиз лозим. Ҳаёт бир ерда тўхтаб турмайди. Бой тарбиявий анъаналарни ҳаётга татбиқ этиш билан биргаликда, ҳозирги замонга хос, синовдан ўтган янги тарбиявий усулларни қўллаш ҳам ўз самарасини беради.

Сарварбек АБДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди