Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 10.04.2014

2014 ЙИЛ - СОҒЛОМ БОЛА ЙИЛИ

СПОРТ, ГЎЗАЛЛИК ВА НАФОСАТ БАЙРАМИ

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан 4-5 апрель кунлари Андижон вилояти ихтисослаштирилган теннис мактабида "Иқбол" газетаси соврини учун хотин-қизлар ўртасида 9-анъанавий теннис турнири бўлиб ўтди.

Наврўз умумхалқ байрамига бағишланиб гўзал баҳорнинг тароватли кунларида Андижон шаҳрининг муҳташам теннис мактаби кортларида ўтказилган мазкур теннис турнири опа-сингилларимиз учун ҳақиқий спорт байрамига айланди. Хотин-қизларни спортга жалб этиш, хусусан, уларни спортнинг теннис турига бўлган қизиқишини янада ошириш, "Соғлом бола йили" давлат дастурида белгиланган соғломлаштириш ишлари ижросини таъминлашга ҳисса қўшиш, "Иқбол" газетаси оммавийлигини ошириш мақсадида ўтказилган турнирнинг нуфузи, унда иштирок этувчилар сони йилдан-йилга ортиб бораётганлигини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Турнирнинг очилиш маросимида сўз олган Андижон вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова юртимизда хотин-қизлар спортини ривожлантириш учун зарур барча шарт-шароитлар яратиб берилаётганлиги, жумладан, вилоятимизда опа-сингилларимиз, айниқса, уй бекаларини спортнинг оммавий турларига жалб этиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар хусусида гапирди.

Дарҳақиқат, хотин-қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар, спортчиларимизнинг доимий қўллаб-қувватланиши самараси ўлароқ, биргина ўтган 2013 йилда андижонлик хотин-қизларнинг 4200 нафардан зиёд вакиласи турли республика ва халқаро спорт мусобақаларида муваффақиятли иштирок этиб, 533 та олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритдилар. Ушбу натижалар хотин-қизларни спортга жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида олиб борилаётган ишларнинг самарали натижасидир.

Турнирнинг очилиш маросимида ташкиллаштирилган бадиий дастур барчанинг қалбига ҳақиқий байрам сурурини бахш этди. Шундан сўнг мусобақа ўйинлари бошланди. Вилоятимизнинг туман, шаҳар, бошқарма ҳамда олий ўқув юртлари жамоалари таркибига кирган 120 нафарга яқин хотин-қизлар ғолиблик учун баҳсга киришдилар.

Мусобақалар 4 гуруҳ, яъни 18 ёшгача бўлган ўқувчи қизлар, 18 ёшдан 35 ёшгача ҳамда 35 ёшдан юқори ёшдаги иштирокчилар, шунингдек, спортчи теннисчилар гуруҳлари доирасида ўтказилди.

- Турнир қизиқарли ва кескин баҳсларга бой бўлди, - дейди турнир ҳакамларидан бири Марина Емельянова. - Қолаверса, хотин-қизларни спортга жалб этиш, ёш теннисчи қизларнинг ўз имкониятларини тўлақонли юзага чиқаришларида ушбу турнирнинг аҳамияти ниҳоятда катта. Мусобақалар улар учун шубҳасиз, маҳорат мактаби вазифасини ўтайди.

Дарҳақиқат, қизиқарли баҳсларга бой бўлган ўйинларнинг якуний натижаларига кўра, энг кучли иштирокчилар ғолиб деб топилдилар. Жумладан, 18 ёшгача бўлган ўқувчи қизлар гуруҳида Олтинкўл туманидан Муштарий Мамажоновага биринчи, балиқчилик Муқаддас Шерманбоева ҳамда Малика Олимоваларга иккинчи ва учинчи ўринлар насиб этди.

18-35 ёшли иштирокчилар гуруҳида Булоқбоши тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи Дилфуза Султонова биринчи, Андижон давлат тиббиёт институти вакиласи Моҳинур Алимқулова иккинчи, Андижон шаҳридан Саида Акбарова учинчи ўринга сазовор бўлдилар.

35 дан юқори ёшдаги иштирокчилар гуруҳида эса Андижон шаҳридан болалар шифохонаси ходимаси Инна Камакина биринчи, қўрғонтепалик Мохигул Охунова иккинчи, балиқчилик Муқаддам Турғунова учинчи ўринга сазовор бўлдилар.

Спортчи теннисчилар гуруҳида эса Андижон шаҳри вакиллари Лилианна Исмоилова биринчи, Феруза Саидова иккинчи ва Мафтунабону Саидова учинчи ўринни қўлга киритдилар. Умумжамоа ҳисобида эса Андижон шаҳри жамоаси биринчи, Булоқбоши тумани жамоаси иккинчи, Олтинкўл тумани учинчи ва Қўрғонтепа тумани жамоаси тўртинчи ўринга сазовор бўлдилар. Шу ўринда турнирда Андижон машинасозлик институти жамоасининг фаол иштирокини алоҳида эътироф этиш жоиз.

- Мусобақада институтимизнинг 9 нафар ўқитувчиси иштирок этди, - дейди институт бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулчеҳрахон Каримова. - Умуман, жамоамизда спортни, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш борасида олиб борилаётган ишлар натижасида спорт билан шуғулланувчи хотин-қизлар сафи тобора ортиб бормоқда.

Якунда барча ғолиблар ҳамда мусобақада фаол қатнашган бир гуруҳ иштирокчилар вилоят хотин-қизлар қўмитаси ва "Иқбол" газетасининг фахрий ёрлиғи, эсдалик совғалари ҳамда тегишли медаллар билан тақдирландилар.

Шу ўринда турнирни ташкил этиш ва ўтказишдаги ҳамкорлиги ва кўмаги учун вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармасига, Андижон вилояти ихтисослаштирилган теннис мактаби маъмуриятига, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Андижон вилоят бўлимига, мусобақанинг ҳакамлар жамоасига, ўзларининг қўшиқ ва кўргазмали чиқишлари билан қатнашган санъаткорлар ҳамда спортчиларга миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Х. СИДДИҚОВА,

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди