Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№16 дан: 17.04.2014

ЭНГ БИЛИМДОН ІАМШИРА АНИҚЛАНДИ

З. М. Бобур номли вилоят театрида "Ҳамшира-2014" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Айни кунда вилоятдаги тиббиёт муассасаларида 25223 нафар ҳамшира меҳнат қилмоқда. Уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, илғор ҳамшираларни рағбатлантириш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Йил ҳамшираси" кўрик-танловининг аҳамияти йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Уларнинг энг илғор 35 нафар вакиласи иштирок этган танловнинг вилоят босқичи қизиқарли ва юксак савияда ташкил этилди. Қатнашчилар таништирув, савол-жавоб ва эркин мавзудаги чиқишлари билан ўз билим ва маҳоратларини намойиш этдилар. Икки босқичда ўтган танлов жараёнида улар чаққон, моҳир, ўз касбининг етук билимдони эканликларини кўрсатдилар.

Якуний натижаларга кўра, вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази пульмонология бўлими ҳамшираси Сафурахон Комилжонова биринчи ўринга, Андижон шаҳар марказий шифохонаси ҳамшираси Дилдора Шукурова иккинчи, вилоят перенатал маркази ҳамшираси Зилолахон Хошимова учинчи ўринга сазовор бўлдилар.

Ғолибалар ва танловнинг барча иштирокчилари ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

С. САИДОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди