Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№16 дан: 17.04.2014

СПОРТИМИЗ ЮЛДУЗЛАРИ

НИЯТИ УЛУҒ СПОРТЧИ ҚИЗ

Инсонни нафақат жисмонан, балки маънан етук, ақлан баркамол бўлиб вояга етишида спортнинг ўрни беқиёс.

Жисмоний ва маънавий жиҳатдан етук фарзандлар эса ҳамиша юрт байроғини баланд кўтариб, эл-юрт орзуларини рўёбга чиқарадилар.

Гулчеҳра Акбаралиева ҳам жуда ёшлигидан спорт билан шуғулланди. У каратэ бўйича қатор турнирлар ғолиби акаси Дилёрга қўшилиб каратэ клубига қатнади. Оилада спортга бўлган эътиборнинг кучлилиги боис отаси Ўлмасбек ака ҳам қизининг спорт билан шуғулланишига кенг йўл қўйиб берди. Жисмонан чиниққан Гулчеҳра кейинчалик Қорасув шаҳрида очилган таэкван-до клубига қатнай бошлади. Устози Муҳаббат Рўзиевадан бу спортнинг сир-асрорларини ўрганди. Тинимсиз қилинган машқлар ўз натижасини берди.

Ўтган йили Тошкентда таэкван-до бўйича Ўзбекистон чемпионатида Гулчеҳра биринчи ўринни қўлга киритди. Бундан ташқари, туман, вилоят ва республика миқёсидаги мусобақаларда ҳам муваффақиятли қатнашиб, кўплаб медаллар соҳиби бўлди.

- Гулчеҳрани бу спорт билан шуғулланаётганига ҳали кўп бўлгани йўқ, лекин шунга қарамай кўплаб ютуқларни қўлга киритди, - дейди устози Муҳаббат Рўзиева. - Дастлаб, шогирдим каратэни ўрганганлиги боис ҳам таэкван-до билан шуғулланиш унга қийин бўлмади. У ўзига жуда талабчан, намунали хулқи ва аъло ўқиши билан ҳам тенгдошларига ўрнак бўлмоқда.

Гулчеҳра спортдан ташқари, тасвирий санъат билан ҳам шуғулланади. У чизган расмлари билан "Камалак жилоси" танловининг вилоят босқичида муваффақиятли иштирок этди. Келажакда яхши спортчи бўлиб, юрт байроғини жаҳон ареналарида баланд кўтаришни ният қилган спортчимиз бугун ўз устида тинимсиз ишламоқда.

Гулзода ЗОҲИДОВА,

Қўрғонтепа тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди