Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№16 дан: 17.04.2014

ЮЗ БИЛАН ЮЗЛАШГАНЛАР

ДУОГЎЙ МОМО

Ҳалоллик билан умр кечирган инсонгина ҳаловатга эришади. Меҳнатни улуғлаганки, ҳаётда ўз қадр-қимматига эга бўлади. Марҳамат туманидаги "Гар-гар" маҳалласида ҳалол меҳнатлари орқали эл-юрт орасида қадр топиб, ўзининг 104 ёшини қарши олган табаррук момо истиқомат қилади.

Буҳалима она Алихонова ўз фарзанд ва набираларига ҳанузгача ҳалол меҳнат инсонни улуғлашини бот-бот такрорлайди. Шунингдек, момо 4 нафар набира, 12 нафар чевараларига насиҳат қилиб чарчамайди. Уларга ҳаёти давомида кўрган қийинчиликларини, ёшлик давридаги нотинчликларни ҳикоя қилиб беради, бугунги тинч-осо-йишта кунларга шукрона келтиради.

- Биз ёшлик даврларимизда бир бурда нон топиш учун, тонгдан то оқшомга қадар тиним билмай, меҳнат қилардик, - дейди онахон. - Турмуш ўртоғим билан бир ўғилли бўлганимизда улар урушга отландилар. Ва шу кетганича дараги бўлмади. Ёлғиз ўзим ёш гўдагим Ҳолибек билан қолдим. Уни ҳеч кимдан кам бўлмай вояга етиши учун меҳнат қилдим. Буларни энди набираларимга айтиб берсам ҳеч ишонгилари келмайди. Улар тинч ва осуда замонда яшамоқдалар. Юртимизда ёшлар қайси ҳунарни эгаллашмасин, қайси ўқишда ўқийман демасин, барча шарт-шароитлар мавжуд. Шунинг учун ҳам набираларимга бу осойишталигимизнинг қадрига етиб, ўз вақтида билим эгаллашларини, ўқиб ўрганиш кераклигини, сабр-қаноатли бўлиш зарурлигини кўп уқтираман.

Буҳалима момонинг сўзларини тинглар эканман, уларни саволга тутаман:

- Бувижон, ота-онангиз ҳақида гапириб берсангиз, улар қандай инсонлар бўлишган?

Онахон бироз тин олиб, жавоб бердилар:

- Ота-онамнинг бир-бирларига бўлган меҳр-оқибатига ҳамиша ҳавас қилардим. Уларнинг берган таълим-тарбияси туфайли аҳил-иноқ ва файзли хонадонга бошман.

Келинлари бўлишига қарамай, ҳали ҳам уй ишлари билан банд бўлиб юрган Буҳалима момонинг тўнғич келини Шарофатхон ая ҳам суҳбатимизга қўшилди.

- Қайнонам мени ҳамиша ўз қизи каби кўради. Мен ҳам уларни ўз онамдек яхши кўраман. Билмаганларимни эринмасдан ўргатиб, ҳаётга тайёрлаганлар. Ҳозир ҳам уларнинг маслаҳатига суянаман. Невара-чевара келинларига ҳам насиҳат, дуо қилиб толмайдилар. Уларнинг борлиги давлат. Уйимизнинг фариштаси бўлган бувижонимизни бутун қишлоқ аҳли табаррук момо, деб қадрлашади. Илоҳим, соғ бўлсинлар.

Буҳалима момонинг дуоларини олиш бизга ҳам насиб этди.

Хонадонларимизни нурга тўлдириб, тинчлигимизни тилаб, бизларни дуо қилгувчи мана шундай меҳрибон момоларимиз бахтимизга омон бўлишсин!

Моҳимбону СОБИРОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди