Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№16 дан: 17.04.2014

ҲАЁТ - ИБРАТ МАКТАБИ

КЕЛИНЛИККА НОМУНОСИБ "КЕЛИН"

Бир куни ишга кетаётгандим. Автобус салонида ўтирган бир жувон жозибаси билан мени ўзига тортди. Кўҳликкина аёл, эгнидаги қимматбаҳо кийимлари ўзига тўқ оиладан эканлигини кўрсатиб турарди. Шу пайт навбатдаги бекатда тўхтаган автобусга тўрт-беш нафар аёллар гуриллашиб чиқишди. Уларнинг орасидан биттаси ҳалиги аёлни қучоқлаб олди:

- Вой, ўртоқжон бормисан? Нега кўринмай қўйдинг?

- Меҳнат таътилида эдим.

- Қишда таътилга чиқиб, зўр иш қилибсан. Мазза қилиб дам олгандирсан?

- Эй, қаёқда дейсан. Анови, кампир- қайнонам бизникига келиб бир ой туриб олди, дам олгандек бўлмадим.

- Тавба, нега сеникига келиб олади. Нима бошқа болалари йўқми у қайнонангни?...

- Бор. Бешта боласи бор. Катта ўғлининг уйи совуқ эмиш. Қайнакам ҳар ҳафтада сўррайиб тўртта нон, бир кило гўшт ташлаб кетади. Ордона, шунақа ҳам лаллайган одам бўладими? Охири овсинимга айтдим: "Ҳой, барака топгурлар, сизнинг ҳам эрингизни шу кампир боқиб катта қилган. Нега энди олиб кетай демайсизлар?", - десам уйимиз совуқ, кунлар илиб қолса, олиб кетамиз, дейди.

Яна қайнонамни уч нафар қизлари бор. Уларникига ҳам бормайди?

Жуда диққат бўлиб кетдим, - ўртоқжон. Эрталаб ҳамкасбим Дилбаройга телефон қилсам уйда экан. Уникига бориб, лақиллаб ўтирдик. Тушликка битта тансиқ таом тайёрлаб едик.

- Вой ажаб қилибсан, ўртоқжон. Одам ўзи учун ҳам яшаш керак-да!...

Суҳбат шу жойга етганида улар ўз манзилларида тушиб қолишди. Улардан нафратланиб, йўлимда давом этдим. Ахир биз ҳам бир куни қайнона бўламиз-да. Ичимга туфладим, Аллоҳ мана шундай келинлардан асрасин!

Уйга келгач ҳам фикру ёдим ўша суҳбатда бўлди. Ота-она умр бўйи ўзлари яхши емай, яхши киймай маблағ тўплаб, орзу-ниятлар билан оилага келин туширса-ю, келин деганнинг аҳволи шу бўлса? Қайнонасини "она" дейиш ўрнига, "анови кампир" деб атаса? Келганини малол олса? Бу қандай кўргулик? Буни қандай тушуниш мумкин?

Ҳамма аёллар ҳам бир хил эмас. Аёл она деган муқаддас номга арзийдиган вафодор, уйим-жойим, болам-чақам деб жон куйдирувчи, қайнонасининг ҳурматини жойига қўйиб, хизматини адо этгувчи келинлар, эрининг қариндошларини боши қадар кўтариб, улуғлаб, эъзозлагувчи аёллар кўп орамизда.

Лекин "гап эгасини топади", - деган нақл бор ҳалқимизда. Ажабмас, бу гапларимиз эгаларини топиб, улар ҳам ўзларига яраша хулоса чиқариб олсалар? Ахир бу дунё қайтар дунё.

Умида ҚАҲҲОР.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди