Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№19 дан: 08.05.2014

"ХОНОБОД ТАРОВАТИ"

Хонобод шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Хонобод таровати" ёшлар фестивали ҳамда фестиваль доирасидаги вилоят қизиқчи ва аскиячиларининг танлови бўлиб ўтди.

Шаҳарнинг Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтган миллий ўйинлар мусобақалари, дорбозлар гуруҳларининг чиқишлари барчада катта таассурот қолдирди.

"Бек бўра" чойхонасида эса халқимизнинг ардоқли санъаткори, Ўзбекистон халқ артисти Сойиб Хўжаев хотирасига бағишлаб ўтказилган аскиячи, қизиқчилар, миниатюра гуруҳлари кўрик-танлови иштирокчиларининг чиқишлари барчага хушнудлик бахш этди. Иқтидорли ёшлар, миниатюра гуруҳлари қизиқчилари ўз маҳорат ва истеъдодларини намойиш этдилар.

Бундан ташқари, палов тайёрлаш танловида Хонобод шаҳрининг 14 та маҳалласидан моҳир ошпазлар иштирок этиб, миллий таомимизни таёрлаш бўйича ўзаро беллашдилар.

Якунда турли танловлар ғолиблари ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди. Фестиваль тадбирлари таниқли санъаткорлар, эстрада хонандалари, бадиий жамоалар иштирокидаги гала концерт билан якунланди.

Фестивалда Андижон вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов иштирок этди.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди