Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№19 дан: 08.05.2014

ЭНГ ИЛҒОР МАСЛАІАТЧИ АНИҚЛАНДИ

Жалақудуқ туманидаги 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида "Энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи" кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловнинг туман босқичида ҳудудий босқичларда ғолиб бўлган 8 нафар маслаҳатчи иштирок этди. Танловда маслаҳатчилар маҳалладаги маънавий муҳит барқарорлигини, оилалар мустаҳкамлигини, аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, жиноятчиликнинг олдини олиш, умуман, маҳалладаги салбий ҳолатларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар, уларнинг билим савияси, амалдаги қонунчиликдан қанчалик хабардорлиги, иш фаолиятлари давомида дуч келаётган муаммоларнинг ечимини топишга қай тарзда ёндашишлари бўйича белгиланган шартлар асосида билим ва маҳоратларини намойиш этдилар.

Якунда Жалақудуқ шаҳридаги "Бойчеки" маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Зулфияхон Мамадалиева ғолиб деб топилди ва танловнинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Танлов ғолиблари ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

У.МАМАРАСУЛОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди