Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№19 дан: 08.05.2014

ИНГЛИЗ ТИЛИДА "ОНЛАЙН" МУЛОҚОТ

Андижон вилояти футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернатда "Тил билган - эл билади" мавзусида ушбу мактаб-интернат ҳамда Фарғона шаҳридаги 8-умумтаълим мактаби педагогик жамоалари, ўқувчилари иштирокида "Online" усулида телемулоқот дарси ўтказилди.

Ушбу дарс мактаб-интернатнинг инглиз тили ўқитувчиси Ҳамрохон Нунузова томонидан "Телекўприк" сифатида ташкил этилиб, ўқувчилар ўзаро жонли мулоқот тарзида инглиз тилида суҳбатлашдилар. Мулоқот жараёнида ўқувчиларнинг инглиз тилида суҳбатлашиш борасидаги билимлари савол-жавоб, тез айтиш, топишмоқлар орқали синовдан ўтказилди. Дарсда ўқувчилар Ўзбекистон ва қатор хорижий давлатлар ҳақидаги маълумотларни инглиз тилида сўзлаб бердилар.

Синф хонасида кичик музей, кўргазмалар, бадиий адабиётлар бурчаги ташкил этилгани ва ўқувчилар томонидан уларга батафсил таърифлар берилганлиги тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Ушбу телемулоқот ўқувчиларнинг инглиз тили фанига, инглиз тилида сўзлашиш, мулоқот кўникмаларини бойитишга хизмат қилди.

Гулрухсор УМАРОВА,

Андижон вилояти футболга

ихтисослашган мактаб-

интернат ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди