Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№19 дан: 08.05.2014

КЕЛАЖАК АВЛОД УРУШ КЎРМАСИН

Аёл неларга қодир эканлигини унинг босиб ўтган йўлига назар ташлаш орқали билиб олиш мукин. Аёлнинг гўзаллиги, нозик қалби, меҳрибонлиги, меҳнатсеварлиги ҳақида ҳар қанча гапирсак камлик қилади.

Айниқса, урушда қатнашган аёлларнинг мардлиги, жасорати олдида бош эгиб, таъзим қиламиз. Иккинчи жаҳон уруши бошланган пайтда Ватан ҳимоясига отланган аскарларимиз қатори қалб амри билан фронтга йўл олган оналаримиз кўрсатган жасорат ёшларимиз учун ибрат. Асака шаҳридаги Умид кўчасида истиқомат қилувчи Римма Яковлевани ҳамма яхши таниб, ҳурмат қилади.

Онахон бизга ўзининг фронт хотираларини сўзлаб берар экан, гоҳ юзлари тундлашар, гоҳ жиддийлашар, айрим пайтларда хиёл кулиб ҳам қўярди.

Жангларда жасорат кўрсатган Римма Яковлева 1923 йили Россия ўлкасининг Сталинград, ҳозирги Волгоград шаҳрида дунёга келган. Отаси иш юзасидан Андижонга келиб қолган ва умрининг охиригача Асака шаҳрида яшаган. Қизи Римма ҳам мактабни тамомлагач, шаҳардаги тиббиёт билим юртида ҳамширалик мутахассислиги бўйича ўқиб, Асакадаги марказий шифохонага ишга келади. Орадан кўп ўтмай, уруш бошланади. Ўз ўрнини фронтда деб билган Римма ўйланиб ўтирмай, урушга жўнаб кетади. Алоқачилик курсини тамомлагач, махсус қўшинга алоқачи этиб тайинланади.

Ҳар қандай шароитда, жанггоҳлардаги қийинчиликлар, хавф-хатарга қарамай, мардлик ва жасурлик билан вазифасини аъло даражада бажаради. Урушда мард жангчи Николай Яковлев билан танишади. Урушдан қайтиб, турмуш қурадилар. Биргаликда икки нафар ўғилни тарбиялайдилар. Римма Яковлева шаҳардаги алоқа бўлимида меҳнат қилади. Москвадаги алоқа институтини сиртдан тамомлаб, узоқ йиллар халқимизга сидқидилдан хизмат қилди. Бугун унинг кўксини безаб турган ҳар бир орден ва медалларнинг алоҳида тарихи бор.

- Урушни биз кўрдик, келажак авлод кўрмасин. Ўқларнинг визиллаб учиши, портлашлар, ёнаётган қишлоқлар, шаҳарлар - буларни барчаси ҳозир кўз олдимдан бир-бир ўтяпти-ю, аммо унинг даҳшатини таърифлашга тилим лол. Бу офат, тинчлик кушандаси ҳеч қачон такрорланмасин. Урушни, ҳатто душманимга ҳам раво кўрмайман, - дейди онахон суҳбатимиз чоғида.

Ўзининг 91 ёшни қаршилаган онахонинг юзларидаги ажинларда унинг ҳаёт йўли, чеккан заҳматлари, фидойилиги акс этарди. Икки нафар набира, 4 нафар чеваралари қувончига шерик бўлиб яшаётган Римма Яковлева билан хайрлашар чоғимизда "Уйимга мени йўқлаб келганингиз учун раҳмат. Шундай улуғ айём кунларда йўқлаб келгувчилар кўп бўлади. Ҳаммалари билан дилдан суҳбатлашишдан хурсанд бўламан. Фақат бирор жойга таклиф қилишса, боролмай қийналаман", - деди-да сўради: "Мақола чиқса, газетадан менга олиб келасизми?" Албатта олиб келишни айтиб, у билан хайрлашдим.

Мавлуда АЗИМОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди