Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№25 дан: 19.06.2014

МУТАХАССИС МИНБАРИ

ЭЛЕКТР ҚУРИЛМАЛАРДА РЕАКТИВ ҚУВВАТ КОМПЕНСАЦИЯСИ НИМА ВА У ҚАЙ ТАРЗДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?

Вилоятимиз ҳудудида фаолият кўрсатаётган бир қатор хўжалик юритувчи субъектларда реактив қувватларни назорат қилувчи махсус ускуналар ўрнатилган. Хўш, бундай қурилмалар нима мақсадда ўрнатилиши кўпчиликни қизиқтириши табиий. Қолаверса, айрим хўжалик субъектлари ушбу қурилмани ўрнатиш зарурми, деган савол билан мурожаат қилмоқда.

Энг аввало, ушбу қурилма нима эканлигини тушуниб олишимиз зарур. Ушбу қурилма энергия таъминотчиси томонидан тақдим этилаётган қувватнинг истеъмолчига етиб бориши ўртасидаги фарқни кўрсатиб берувчи конденсаторли батареялардир. Яъни, ушбу ускуна реактив қувват компенсациясини аниқлаб беради. Реактив қувват компенсацияси деганда эса электр тизимга уланган электр станциялари генераторлари томонидан ишлаб чиқарилаётган реактив қувват катталиги ва истеъмол қилинаётган реактив қувват катталиги ўртасидаги баланс тушунилади.

Реактив қувватни компенсация қилиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 10 апрелда 1864-I сон рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган Низом асосида тартибга солинади. Мазкур Низом талаблари истеъмолчилар, энергия таъминоти ташкилотлари ҳамда янги, кенгайтирилаётган ва реконструкция қилинаётган корхоналарнинг электр ускуналарини лойиҳалаштирувчи ташкилотлар учун (ҳар бир киришда ҳисобланган актив қувват 50 kW дан кам бўлган истеъмолчилар бундан мустасно) қўлланилади.

Истеъмол қилинаётган реактив қувват меъёрини таъминлаш учун электр энергия истеъмолчилари компенсацияловчи қурилмалар, яъни конденсатор батареяларини ўрнатиши лозим. Реактив қувватни компенсация қилмаслик натижасида электр тармоқларида реактив энергиянинг ўтиши линияларда, трансформаторларда, электр станцияларининг генераторларида актив қувватнинг йўқотилишига сабаб бўлади, кучланишнинг қўшимча йўқолишлари номинал қувватнинг оширилиши ёки трансформаторлар сонининг кўпайтирилишини тақазо этади, электр таъминоти тизимининг ўтказувчанлик қобилиятини камайтиради.

Электр ва иссиқлик энергияси истеъмолчиларининг тариф гуруҳлари тўғрисидаги Низомга асосан I, II, III, IV тариф гуруҳларига мансуб бўлган истеъмолчилар томонидан реактив қувватни компенсация қилинмаслиги, яъни конденсатор батареяларининг ўрнатилмаслик ҳолатлари қонун ҳужжатларида ҳуқуқбузарлик ҳисобланиб, бунга йўл қўйган субъектларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши белгиланган.

Фарҳодбек САТИМБОЕВ,

"Ўздавэнергоназорат" давлат инспекцияси

Андижон ҳудудий бўлими инспектори.

АЗИЗ ЮРТДОШЛАР!

Электр энергиясидан фойдаланганда тежамкорликни унутманг. Хонадонингиздаги чўғланма лампаларни тежамкор люминисцентли лампаларга алмаштирсангиз, ҳам электр энергиясини, ҳам маблағингизни тежайсиз.

Агар хонадонингиздаги 1 дона қуввати 100 ватли чўғланма лампа 22 ватли люминисцент-ли лампага алмаштирилса, бир ойда 23,4 квт.соат, бир йилда эса 280,8 квт.соат электр энергиясини тежаш имконини беради.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, диодли ёруғлик лампаларининг тежамкорлиги эса янада юқоридир. Мисол учун ҳар бир хонадонда 5 дона 100 ваттли чўғланма лампа диодли ёруғлик лампасига алмаштирилса, айни кундаги тарифлар бўйича бир йилда 215 минг 824 сўмни иқтисод қилиш мумкин бўлади.

"Ўздавэнергоназорат" ДИ

Андижон ҳудудий бўлими.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди