Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№25 дан: 19.06.2014

МУНОСАБАТ

ҚИЗ ҲУСНИ ҲАЁСИДА ВА КИЙИНИШИДАДИР

ЁХУД АЙРИМ ҚИЗЛАРНИНГ ОЧИҚ-СОЧИҚ КИЙИНИШИ ХУСУСИДА

Мана юртимизга, ёз ҳам остона хатлади, замин аллақачон чаманзорга айланиб улгурган. Нафақат табиат ҳусни очилди. Балки одамларнинг ҳам юз-кўзида, кийган либосларида ҳам чирой акс этди. Аммо... кўнгилни хира қиладиган оғриқ нуқта ҳам яна қайта қўзғолди. Бу кийиниш маданияти. Ҳар доим гапирилиб, ёзилиб, муҳокама этилиб, ушбу мавзу чиндан-да барчани ҳануз мулоҳаза юритишга ундайди.

Бугун кўча-кўйда аллақачон ёзлик либосларга "ўтган" қиз, жувонларни ҳар қадамда учратамиз. Айрим кийимлар, ҳатто либос деган номини ҳам оқламайди. Аёл киши бўла туриб, айрим хотин-қизларнинг уст-бошидан уялиб кетамиз. Очиқ елкалар, ўзини кўз-кўзлаётган киндигу оёқларга суқланиб қараётган (аслида қарашдан уялмаётган!) айри?м эркакларни кўриб, ҳаё "чиммат"идан бехабар қалбларга фақат ачинасан киши. Мода ортидан қувиб, алламабало бир қаричгина матони либос деб эгнига "илишдан" ибо қилмаётганларни ким деб аташ мумкин? Ахир, кийим инсон маънавиятининг кўзгуси, дид, фаросатининг белгиси эмасми?! Ҳар куни бирор иш юзасидан кўчага отланиб, киракаш машиналар, автоуловларга ўтирамиз. Гоҳида ўзларининг таърифи билан айтганда, "модний" кийинган қиз-жувонларга беихтиёр ҳамроҳ бўламиз. Улар ўриндиққа ўтиришлари билан уятдан нигоҳимизни қай бурчакка қаратишни билмай қоламиз. Калта юбка ёки кўйлак беркитолмаётган (аслида аврат ҳисобланувчи) таналарини ёт назарлардан, ҳатто бироз пана қилишга ҳам уринмасликларини кўриб, ҳайронлик ортади.

Бир танишим коллеж ўқувчиси бўлган ўғлининг ота-оналар мажлисига қатнашиб, шу хусусда фикр юритилганини гапириб берганди. Ўқув даргоҳидаги ҳатто эркак ўқитувчилар ҳам ўқувчи қизларнинг жуда очиқ-сочиқ, тор кийимларда ўқишга келишларини қоралаб, ота-оналарни бу борада яхшигина айблаганлар. Фарзандларининг кийинишларига алоҳида эътибор беришларини қатъий талаб қилганлар.

Бу оддийгина бир мисол. Аслида ҳам уйдан остона хатлаб кўчага чиқаётган қизларининг қандай либос кийганлари, наҳотки, оила аъзоларини, ота-онасини, ака-укаларини қизиқтирмаса, улардаги ғурур, ориятни уйғотмаса?! Ахир маънавиятнинг бир бўлаги бўлган кийиниш маданиятига эътиборлироқ бўлиш барчамизнинг зиммамиздаги маъсулият-ку!

Биз юқоридаги фикрларимиз билан ўраниб-чирманиб юришни тарғиб қилмоқчи эмасмиз. Бироқ қизларимизнинг, аёлларимизнинг миллий менталитетимиздан четга чиқмаган ҳолда ярашимли, чиройли либослар кийишларини истаймиз, холос.

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди