Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№25 дан: 19.06.2014

ТУҒЁН

КЎНГИЛ...

Барча инсонлар туйғуларини кўнгли орқали ҳис қилади. Ва ана шу туйғуларнинг манзили ҳам кўнгилдир. Эҳ, бу кўнгил ўзидан-да катта ғам ва дардларни, изтиробларни ўзига жо этади. Ҳар бир киши, ҳатто энг яқин инсонига ҳам айтолмайдиган гапларини кўнгил тубига яширади.

Кўнгил инсоннинг ақлу шууридаги барча ўй-мақсадларга, орзу ва армонларга макон бўла олади. У бахтли ва ҳасратли дамларда ҳам ўзина қўлга олиш қудратига эга. Кўнгил ўзи оғриниб турган бўлса ҳам, ўзгаларга меҳр улашгиси келади. Инсонларга ҳамиша яхшиликни соғинади.

Ҳаётда турли инсонлар бисёр. Шу сабабдан дунёқараши, фикр юритишлари ҳам турлича. Аммо кўнгил тубидаги биргина истак инсонни битта манзилга боришга ундайди. У бахтнинг манзилидир. Ҳар бир тоза, беғубор кўнгиллар, албатта, бахтли бўлишга интилади.

Нозима ҒОФУРЖОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди