Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№29 дан: 17.07.2014

МАСЛАҲАТЧИЛАР ҲАЁТИДАН

ОДАМЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ ТОПИБ...

Замирахон Ашурова Пахтаобод туманидаги Уйғур қишлоқ фуқаролар йиғини ўрамидаги Пайноб маҳалласида диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаётганига кўп вақт бўлгани йўқ. Лекин Замирахон бу ишга астойдил киришиб кетди.

Маҳалла фаолларини олиб, 2613 нафарга яқин фуқародан иборат маҳалласидаги 460 та хўжаликнинг ҳар бирига кириб, улар билан яқиндан танишишга, оилаларнинг ютуқ ва камчиликларини ўрганишга ҳаракат қилди. Бунинг баробарида эса ҳудудидаги кам таъминланган, ёрдамга эҳтиёжи бор ёки нотинч оилалар, тарбияси оғир ўсмирлар борми, улар билан танишиб, суҳбатлашиб, ён дафтарига қайд қилиб борди. Одамларнинг маслаҳатчига ишончи ортиб, муаммолари билан мурожаат қиладиган бўлди.

Муҳими, маҳаллада жанжаллар, ажралишларнинг олди олиниб, вояга етмаган болалар билан мунтазам тарбиявий ишлар олиб боришни йўлга қўйди.

Маслаҳатчи Замирахон тумандаги ФҲДЁ бўлими мутахассисларини жалб қилган ҳолда "Маҳаллада қизларни соғлом турмуш тарзи асосида оилага тайёрлаш" сингари давра суҳбатлари ўтказдики, бу албатта, янги ҳаёт остонасида турган қизларга яхши сабоқ бўлмоқда.

Қайнона-келин муносабатлари мавзусида маҳаллада "Қайнонам - онам менинг", "Келин одоби", "Оила - жамият таянчи" каби турли хил тадбирларнинг ўтказиб турилиши оилалар тотувлигини таъминлаяпти. "Энг ибратли хонадон", "Намунали кўча" кўрик-танловларининг ўтказилаётганлиги маҳалланинг ободонлашишига ёрдам бермоқда.

Ҳайит байрамлари, Нав-рўз айёмида маҳалладаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, якка-ёлғиз кимсалар ҳолидан хабар олиш сингари удумларимиз Абдуғаффор Сайдинов, Шукурилло Солиев, Олтиной Бўронова сингари тадбиркор, саҳоватпеша ҳомийлар кўмагида амалга оширилади.

- Маҳалла - жамиятнинг бир бўғини, - дейди Замирахон. - Шунинг учун ҳар бир ишда маҳалланинг фаоллари Эргашбой Ибрагимов, Абдуқаҳҳор Ашуров, Саодатхон Муҳаммаджонова, Муқаддамхон Режапова, Мухторжон Муқимжоновлар билан бамаслаҳат иш юритамиз. Айниқса, тўй-тўркин, маърака маросимларни ихчамлаштириш, ортиқча олди-бердиларни камайтиришда дастурхончиларимиз Руқияхон Ғаниева, Одинахон Ҳамроқулова, Кимсанхон Шербоева, отинойиларимиз Раҳимахон Мамадалиеваларнинг ёрдами катта бўляпти. Кўпга кенгашиб иш кўриш яхши-да.

Замирахон тиниб-тинчимас аёл. У 1315 нафар хотин-қизларнинг нима иш билан машғуллигига кўпроқ эътибор қаратади. Ишсиз аёлларни устоз-шогирд йўналиши асосида касаначиликка жалб қилади. Чунки ҳудудда ҳунарманд аёллар кўпчиликни ташкил қилади. Маъмурахон Мухторова, Дилдорахон Раҳмонова, Хайринисо Қўчқорова сингари тикувчи аёлларимиз уйларида цех очиб, 20-30 нафардан шогирдларга тикувчилик ҳунарини ўргатиб келмоқдалар.

- Аёлнинг уйидан, оиласидан кўнгли тўқ бўлса, уни ҳеч бир муаммо безовта қилмайди, - дейди маслаҳатчи. - Шунинг учун улар билан кўпроқ мулоқотда бўлишга ҳаракат қиламан, қўлимдан келса ёрдамимни аямайман.

Ўзгаларга керак эканлигини ҳис қилиб яшаш маслаҳатчига куч беради. Шунинг учун ҳам у ҳамиша маҳалладошлари орасида.

Зумрадхон

АБДУЛЛАЕВА


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди