Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№31 дан: 31.07.2014

ПСИХОЛОГИК ТЕСТ

СИЗ НЕЧОҒЛИ ЛАТОФАТЛИСИЗ?

1. Эркакларнинг қайси фазилатларини ҳурмат қиласиз? (иккитасини танланг).

а) шуҳратпарастлик - 2;

б) мардлик - 3;

в) меҳрибонлик - 1;

г) эътиборлилик - 1;

д) маданиятлилик - 2;

е) ташқи кўриниши - 3.

2. Эркаклар сизнингча -

а) нима деб гапиришни биладилар - 5;

б) аёллардан яхшилар - 1;

в) айтиш қийин - 3.

3. Яқин кишингиз ... (қуйидагилардан бирини танланг) истайсиз?

а) қаттиқ яхши кўришини - 5;

б) сизни ҳимоя қила олишини - 1;

в) ўзи билан тенг кўришини - 3.

4. Иложи бўлганда ким бўлишни истардингиз?

а) миллионернинг хотини - 5;

б) ишбилармон аёл - 3;

в) шундайлигингизча қолар эдингиз - 1.

5. Сиз кўпроқ қайси мавзуда гаплашасиз? (иккитасини танланг)

а) кийим -1;

б) ишқий муносабатлар - 3;

в) фарзандлар - 1;

г) пул -2;

д) ўзингиз - 2;

е) спорт - 3.

6. Кўпроқ нима билан шуғулланишни ёқтирасиз? (иккитасини танланг).

а) гаплашишни - 2;

б) ёқтирган инсонингиз билан вақт ўтказишни - 3;

в) тўқиш ёки тикишни - 1;

г) таом тайёрлашни - 1;

д) пул сарфлашни - 2;

е) рақсга тушишни - 3.

7. Кийим танлашда нималарни эътиборга оласиз?

а) эркакларни жалб қилиш учун - 5;

б) аёллар ҳавас қилишлари учун - 3;

в) ўзингизни қулай ҳис этиш учун - 1.

8. Ким билан учрашишни истардингиз? (иккитасини танланг).

а) дунёга машҳур қўшиқчи билан - 1;

б) машҳур миллиардер билан - 3;

в) сиёсатчи билан - 2;

г) машҳур ёзувчи билан - 2;

д) машҳур актёр билан - 1.

9. Туғилган кунингизга нима харид қилишни истардингиз?

а) компьютер - 3;

б) микротўлқинли печ - 1;

в) қимматбаҳо кўйлак, тақинчоқ ва ҳоказо - 5.

10. Севги ҳақида ўйлаш, гаплашиш...

а) аёллардан кўра кўпроқ эркакларга ёқади - 1;

б) аёл ҳамда эркакларга бирдек ёқади - 5;

в) бу мавзуга ҳаддан ортиқ эътибор бериш керак эмас - 3.

11. Яқин инсонингиз сизга ҳиёнат қилаётганини билиб қолсангиз...

а) кўнглингиз вайрон бўлади - 1;

б) бу сиз учун осмон узулиб ерга тушди дегани эмас - 3;

в) рашк қиласиз - 5.

12. Сизнингча, яхши ва мустаҳкам муносабатлар учун нима керак?

а) барча жабҳада дунёқарашларнинг тўғри келиши - 5;

б) икки томонлама ҳурмат - 3;

в) меҳр-муҳаббат - 1.

13. Сизнингча, оилада ишлар қандай тақсимланиши керак?

а) квартира, телефон ва ҳ.к учун тўловлар - 3;

б) фарзандларнинг тарбияси - 3;

в) қаерда ва қандай дам олишни режалаштириш - 1;

г) уйни тозалаш; - 1;

д) уйни безаш (мебель ва бошқа жиҳозларни сотиб олиш) - 1.

ТЎПЛАГАН БАЛЛАРИНГИЗНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚИНГ:

72 балл. Эркаклар назарида сизни латофатли аёл деса бўлади. Сиз мафтункор, кези келганда эркаклар эътиборини қозона оладиган аёлсиз. Эркаклар диққат марказида бўлсангиз, ўзингизни жуда бахтли ҳис этасиз. Бундан ташқари, эркаклар ҳақида ҳамма нарсани биламан, деб ишонч билан айта оласиз.

60-71 балл. Сиз ўзингизни эркаклар олдида қандай тутишни ҳам, ўз қадр-қимматингизни ҳам яхши биласиз. Сиз жозибали ва кишини ўзига мафтун эта оладиган аёлсиз. Эркаклар сиз билан суҳбатлашишни ва сизнинг ёнингизда бўлишни исташлари турган гап. Лекин шу билан бирга, эркаклар сиз билан улар орқасида қандайдир чегара мавжудлиги ва сиз ушбу чегарадан ҳеч қачон чиқиб кетмаслигингизни ҳам билишади.

47-59 балл. Сиз ўзингизга ишонасиз ва эркаклар билан бир қаторда туришни истайсиз. Улар сизга латофатли аёлдан кўра, кўпроқ раҳбар аёл сифатида қарашади. Лекин сиз бунга аҳамият бермайсиз. Сиз ҳаётда нимани хоҳлашингизни ва бунга қандай эришиш мумкинлигини яхши биласиз.

34-46 балл. Сиз эркаклар психологиясини яхши биласиз, лекин негадир бундан фойдаланмайсиз. Самимиятингиз, гўзал қалбингиз эркакларни ташқи кўринишингиздан кўра кўпроқ ўзига жалб этади.

34 ва ундан кам балл. Сиз уйингиз ва фарзандларингиз билан бандсиз. Эркакларнинг сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари сизни умуман, қизиқтирмайди. Эркак киши тасаввурингизда сизни ҳимоя қила оладиган ва ўз таъсирини ўтказа оладиган бўлиши керак.

ХОСИЯТХОН

тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди