Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№33 дан: 14.08.2014

Маслаҳатчи - маҳалла аҳлининг кўмакчиси

Маҳалламизда 1624 нафар хотин-қиз истиқомат қилади. Демакки, уларнинг феъл-атвори, юриш-туриши, яшаш тарзи ўзига хос. Улар билан тиллашиб ишлаш осон эмас. Вазифам тақозоси билан қайнона-келинлар ўртасида чиққан можароларга аралашишимга тўғри келади. Бундай воқеалар, гина-кудуратга тўла низолар учраса, маҳалла фаоллари Зуҳра Худойбердиева, Салтанат Қурбонова, Шакархон Аҳмедова, Азизахон Содиқова сингари онахонлар билан бамаслахат иш юритаман. Улар ўз тажрибаларини ишга солади. Чунки улар ҳаёт тажрибасига эга бўлган менинг энг яқин кўмакчиларимдир. Шунинг учун маҳалламизда оилавий ажримлар қайд этилмайди.

Маҳалламиз ҳомийлари Йўлдошбой Умрзоқов, Расулберди Мирзақулов, Қудратбек Ёрқулов сингари тадбиркорлар томонидан ҳудудимизда ичимлик суви чиқарилди. Қаровсиз ётган майдон болалар ўйингоҳига айлантирилди. Электр токи кўп ўчиб қолиши муносабати билан симлари янгиланиб, шаҳар зонасига уланди.

Шунингдек, маҳалламизда диний оқимга қарши тарғибот ва ташвиқот ишларини доимий равишда олиб борамиз. Бунинг натижасида унинг таъсирига тушиб қолган баъзи оилалар ўз хатосини вақтида тушуниб етмоқдалар. Айниқса, уйдан чиқмайдиган аёлларимизни ҳам ишга жалб этиб, устоз-шогирд йўналишида иш ташкил қилганмиз. Бу яхши самара бермоқда.

Шунингдек, дастурхончи Махпиратхон Бойматова, отинойи Муқаддамхон Сотволдиевалар билан тўй-тўркин, маърака маросимларни ихчамлаштиришга эришяпмиз. Бундан маҳалламиз аҳли хурсанд. Бу албатта, жойларда олиб бораётган тарғибот ва ташвиқот ишларимиз, ўтказаётган маънавий, маърифий тадбирларимиз самарасидир.

Халқ ичида юриш, уларнинг муаммоларини тинглаш, кези келса маслаҳат бериш, йўриғимизга солиш, энг муҳими, уларнинг яқин одамига, кўмакчисига айланиш биз маҳалла маслаҳатчиларининг бурчидир.

Ҳошияхон ЭСОНОВА, "ОРС" маҳалла

фуқаролар йиғини

маслаҳатчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди