Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№33 дан: 14.08.2014

ТАДБИР

Энг намунали маҳаллалар аниқланди

Маҳалла ўз фаолиятида одамларнинг ўй-фикрлари, орзу-истаклари ва манфаатларини ифодалайди. Барча ишлар ана шу муқаддас маскандан бошланади.

Дарҳақиқат, маҳалла қадимдан тарбия ўчоғи, одамларни ҳамжиҳатлик, уюшқоқлик асосида турмуш кечиришларини таъминловчи гўша ҳисобланган. Маҳалла оқсоқоллари, катта ҳаётий тажрибага эга бўлган кексалар маҳалладаги барча ишларни, маросиму тўйларни бошқарганлар. Маҳалла аҳлига барча масалаларда йўл-йўриқлар, маслаҳатлар берганлар. Ҳар бир оиланинг тинч-тотувлиги, ҳар бир кишининг одоб-ахлоқи, ҳулқи, юриш-туриши маҳалла катталари томонидан назорат қилинган, бошқарилган. Шу маънода айтиш мумкинки, маҳалла мазмун ва моҳиятига кўра халқимизнинг миллий қадриятлари, урф-одатлари улуғланадиган ўзига хос тарбия ва бошқарув маскани ҳисобланади.

Маҳалла фаолиятининг ана шу ўзига хос жиҳат ва асосларини такомиллаштириш, маҳалла томонидан амалга оширилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, бир сўз билан айтганда, маҳалла мақомини юқори босқичга кўтариш, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари" танловининг ўрни муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бу З. М. Бобур номли вилоят комедия ва драма театрида бўлиб ўтган танловининг вилоят босқичида ҳам яна бир бор кўринди.

"Соғлом бола йили" давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги ҳамда "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан ўтказилган мазкур танловда туман ва шаҳар босқичларида муваффақиятли қатнашган 17 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иштирок этиб, белгиланган учта шарт бўйича ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб бордилар.

Мамлакатимизда маҳалла институтини ривожлантириш, унинг ваколат ва вазифалари кўламини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз турмуш фаровонлигини юксалишида муҳим омил бўлмоқда. Буни Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган 968 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жойларда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, ҳудудларни ободонлаштириш, фуқароларни, айниқса, ёшларни истиқлол ғояларига, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ибратли ишлар мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

Белгиланган шартларга кўра, танловда қатнашаётган фуқаролар йиғинининг фаолияти атрофлича ўрганилди. Уларнинг иш юритишдаги илғор тажрибалари, маънавий-маърифий соҳада олиб борилаётган ишлари, ёшлар тарбияси, болалар ва хотин-қизлар саломатлигини асраш, маҳалла аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасидаги қатор ишлари атрофлича таҳлил этилди. Маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларининг ўз хизмат вазифаларини қай даражада ижро этаётганликлари, уларнинг дунёқараши, жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллиги, сиёсий ва ҳуқуқий билими масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Танлов доирасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларнинг иш фаолиятига оид фотоальбомлар, плакат ва стендлар ҳамда ҳунармандчилик ишлари кўргазмалари намойиш этилди.

Якуний натижаларга кўра, Андижон туманидаги "Исломобод" маҳалласи биринчи ўринга сазовор бўлди. Қўрғонтепа туманидаги "Мустақиллик" маҳалласи иккинчи, Қорасув шаҳридаги Мирзо Улуғбек номли маҳаллага учинчи ўрин насиб этди.

Танлов ғолиблари, шунинг-дек, турли номинациялар бўйича энг яхши деб топилган маҳалла фуқаролар йиғинлари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова иштирок этди.

Фахриддин

ИБАЙДУЛЛАЕВ.

Суратда: танлов ғолиби

"Исломобод"

МФЙ раиси Қурбоной Йўлдошева.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди