Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№33 дан: 14.08.2014

ЭЪТИРОФ

Аёллари ардоқланган юрт

Бугун бутун Ўзбекистон, халқимиз "Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!" деган эзгу шиор остида истиқлол байрами шукуҳи билан яшамоқда. Ана шу қутлуғ байрамни муносиб кутиб олиш учун улкан бунёдкорлик ишларини олиб бормоқда.

Мустақиллик йилларида юртимиз ҳар жабҳада юксалди, юксак тараққиёт сари дадил одимлаб бораётган давлатлар қаторидан ўрин олди. Айниқса, юртимизда инсон омилига, унинг фаровон турмуш кечиришига, ёш авлод тарбиясига бўлган эътибор янада кучайди. Ана шу жараёнда аёлларимизнинг оилаларни мустаҳкамлаш, фарзанд тарбиясидаги мураббийлик роли ниҳоятда катта эканлиги эътироф этилиб, хотин-қизларга, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлашга, оналар ва болалар саломатлигини сақлаш масалаларига ҳам жиддий эътибор қаратилди.

Шахсан муҳтарам юртбошимиз раҳнамолигида аёлларга кўрсатилаётган эътибор, ғамхўрликлар шубҳасиз, юртимизнинг ҳар бир аёлини беҳад қувонтиради.

Азалдан юртимизда аёлларнинг, оналарнинг ҳаётдаги ўрни беқиёс, уларга юксак эҳтиром кўрсатилган. Уларга ҳурмат миллатимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Аёллари ардоқланаётган юртимиз эса тобора юксалиб бормоқда.

Буни мен ўзим яшаётган маскан, ўзим меҳнат қилаётган жамоа мисолида ҳам яққол кўраман ва ҳис этаман. Биз аёлларнинг оиламиздан ортиб, ишлашимиз учун яратиб берилган шарт-шароитларни кўриб беҳад қувонаман. Қолаверса, оиламиз, фарзандларимиз тинч, кўнгилларимиз хотиржам. Ана шуларни ўйлаб, мен мана шундай жаннатмакон, озод ва обод, аёллари қадрланаётган юртда яшаётганлигимдан фахрланаман.

Озодликнинг бахтли онларини абадиятга муҳрлашга интилаётган жонкуяр халқнинг ҳар бир куни эъзозга лойиқ. Илоҳим, мана шундай тинч ва бахтли ҳаётимизга асло кўз тегмасин. Келажак эгаларини дунёга келтирувчи, таълим-тарбия берувчи, маънавиятга етакловчи аёлларимиз ҳамиша омон бўлсин, Бугунгидай бахтли кунлар, байрамона шукуҳ уларни асло тарк этмасин.

Зуҳра АБДУРАҲМОНОВА,

Асака педагогика

коллежи ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди