Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№33 дан: 14.08.2014

БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

Тарвуз - энг фойдали неъмат

Ҳар бир инсон ўз организмини турли мева ва сабзавотларнинг шарбатлари ёрдамида тозалаб туриши керак. Лекин қандай шарбатни кўпроқ истеъмол қилиш ҳақида фикрлар турлича.

Жаҳонга машҳур "Marie Claire" журнали мутахасислари ўтказган тадқиқотларга кўра, турли-туман маҳсулотлар орасида тарвуз энг фойдали эканлиги аниқланди. Тадқиқотчилар тарвузнинг қуйидаги жиҳатларини алоҳида таъкидлаб ўтдилар:

1. Агар тарвуз кундалик рационга киритилса, вазнни самаралироқ назорат қилиш ва тери остидаги ёғларни камайтириш мумкин. Тарвуз организмдан холестеринни чиқариб ташлайди. Демак, юрак касалликларнинг олдини олишда ҳам ёрдам беради.

2. Мева шарбатларини кўп миқдорда истеъмол қилиш аллергияни қўзғатиши мумкин. Узоқ вақт амал қилинадиган шарбатли пархез ошқозон билан боғлиқ муаммоларни, ҳатто диабетни келтириб чиқариши мумкин. Лекин тарвуз, умуман, аллергияни қўзғатмайди, уни чекланмаган миқдорда истеъмол қилиш мумкин.

3. Магний моддаси антидепрессант ҳисобланади, у тарвузда кўп миқдорда мавжуд. Асабларни тинчлантириб, уйқуни йўлга қўйиш ва диққат-эътиборни жамлаш учун керакли гормонларни ишлаб чиқади.

4. Тарвуз фолий кислотасига бой бўлиб, у ҳужайраларнинг бўлиниш жараёнида бевосита қатнашади ва оқсилларнинг ишлаб чиқарилишини тартибга солади. Шу боис тарвуз мушак массаси ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.

5. Тарвуз таркибидаги L-цитруллин аминокислотаси мушаклардаги зўриқишни бартараф этишда ёрдам беради. Кучли жисмоний ҳаракат пайтидаги оғриқ мушакларда сут кислотасининг тўпланиши туфайли пайдо бўлади. L-цитруллин уни ораганизмдан тезроқ чиқиб кетишига кўмаклашади ва оғриқни енгиллаштиради ҳамда киши учун зарур бўлган кучни тиклаш учун зарур бўлган вақтни камайтиради.

Тайёрловчи

Минурахон БОЗОРОВА,

шифокор.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди