Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№34 дан: 21.08.2014

ПАРТИЯНИНГ ҲИСОБОТ-САЙЛОВ АНЖУМАНИ

З. М. Бобур номли вилоят театрида Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят ташкилотининг V ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда Ўзбекистон ХДП Андижон вилояти кенгашининг ўтган беш йил мобайнида ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини бажариш ва электорат манфаатларини ҳимоя қилишда партия ташкилотларининг фаол иштирокини таъминлаш бўйича олиб борган ишлари сарҳисоб қилинди.

Анжуманда ЎзХДП вилоят кенгаши раиси Абдулҳамид Нурматовнинг, шунингдек, тафтиш комиссияси раиси, халқ депутатлари вилоят кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбарининг ҳисоботлари эшитилди.

Музокараларда партия электорати манфаатларини ҳимоя қилишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатларнинг ўрни беқиёс эканлиги қайд этилди. Таъкидландики, партиянинг депутатлик гуруҳлари томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ёрдамга муҳтож кишилар манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига 193 та депутатлик сўровлари юборилган. Шу¬нинг¬дек, вилоят доимий комиссияларида 32 та масала кўрилиб, сессия кун тартибига 19 та масала киритилган.

Конференцияда кенгашнинг "Фаол аёллар қаноти", "Истиқбол" ёшлар қаноти фаолиятларини янада кучайтириш, электорат манфаатларига бевосита дахлдор бўлган иқтисодий, ижтимоий, сиёсий масалаларга доир партиянинг позициясининг кенг тарғиб қилиш ва бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш хусусида таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Анжуманда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Унда Абдулҳамид Нурматов партия вилоят кенгаши раиси этиб сайланди.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди