Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№34 дан: 21.08.2014

МУТАХАССИС МИНБАРИ

Сувдан оқилона фойдаланиш - муҳим масала

Ер инсонга беқиёс неъматлар ҳадя этади. Ер ва сувдан унумли ва самарали фойдаланиш, ердан мўл ҳосил олиш эса ҳаётимиз фаровонлигини, тўкин-сочинликни таъминлайди. Шу боис ҳам мамлакатимизда ернинг унумдорлигини ошириш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ер ва сувдан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Айни кунда Андижон вилоятида 270 минг гектар суғориладиган ер майдони мавжуд бўлиб, унинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ерларнинг шўрини ювиш, сувдан оқилона фойдаланиш, экинларни суғоришда илғор технология ва усуллардан қўллаш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги "2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича Давлат дастури тўғрисида"ги қарори асосида мазкур йўналишда вилоятимизда муайян ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилда Андижон вилоятидаги 9 та мелиоратив объектларда 5 миллиард 362 миллион сўмлик қурилиш ва реконструкция ҳамда 15 та объектда 8 миллиард 9 миллион сўмлик тизимли таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Йилнинг ўтган олти ойи давомида ана шу йўналишларда 8 миллиард 513 миллион сўмлик ишлар сифатли амалга оширилди.

Биргина Андижон ва Жалақудуқ туманларидан ўтувчи "Илғор" каналининг реконструкция қилиниши ҳисобига 2984 гектардан зиёд суғориладиган экин майдонларида сув таъминоти яхшиланди, 4,6 млн. метр/куб сув иқтисод қилинишга эришилди ва ана шу ҳудудларда қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги ортди.

Шунингдек, Асака туманидаги "Нарай-Бура", "Қорасон-Қонди" каналлари, "Ширмонбулоқ" насос станцияси, Андижон ва Улуғнор туманлари ички сув лотокларининг таъмирланиши билан ана шу ҳудудларда сув таъминоти яхшиланади. Умуман, вилоятда амалга оширилаётган бу каби ишлар ўзининг ижобий самараларини бермоқда. Ирригация тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиниши экин майдонларининг сув таъминотини яхшилаш, сув сарфи миқдорини камайтириш, сувни иқтисод қилиш имконини бермоқда. Мелиоратив тармоқларда олиб борилаётган ишлар самараси ўлароқ, сув ости сизот сувларининг сатҳи меъёрий даражага туширилиб, экин майдонларининг мелиоратив ҳолати яхшиланмоқда.

Бундан ташқари, 2014 йилда 6 та, яъни учта йилдан-йилга ўтувчи ва учта янги ирригация объектида 8 миллиард 470 миллион сўмлик капитал қурилиш ишларини амалга ошириш белгиланган бўлиб, ўтган давр мобайнида мазкур йшналишда 5 миллиард 463 миллион сўмлик ишлар бажарилди.

Таъкидлаш керакки, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сувдан оқилона фойдаланишда фермер ёки дехқон хўжаликлари ўз тасарруфларидаги суғориш тармоқлари ва улардаги сув иншоотларини сифатли таъмирлаши, ариқларни лойқалардан тозалаш ишларини доимий равишда олиб боришлари лозим. Ана шундагина хўжалик ички суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффиценти ортади, тармоқда сувнинг беҳуда йўқолиши камаяди. Қолаверса, қиш ва эрта баҳорда сувлар бекор оқиб кетишининг олдини олиш учун ана шу сувларни далада олиб қолиш, шўрланган ерларнинг шўрини ювиш, ҳайдалган ерларни текислаб, пушта олиб далага нам суви, боғ ва токзорларга эса чилла суви бериш, нам тўплаш каби тадбирларнинг ўз вақтида, сифатли ўтказилиши келгусида ерларнинг сувга бўлган талабини маълум миқдорда қондиради. Экинларни суғориш муддати бирмунча орқага сурилиши ҳисобига сувга эҳтиёж кўп бўлган даврларда сув тақчиллигининг олди олинади.

Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, баҳорги экишдан олдин экин майдонларини суғоришга қай даражада тайёрлашдан бошланади. Ер текислаш ишлари сифатли амалга оширилмаса, далада суғориш ишларини тўғри бошқариб бўлмайди. Яъни, сувнинг кўп сарфланишига ва оқибатда тупроқдаги намлик даражасининг кўпайишига сабаб бўлади.

Бундан ташқари, ҳар бир фермер ўзи деҳқончилик қилаётган даланинг қайси гидромодул ҳудудига мослигини, экин турларининг сувга бўлган талаби ва йиллик меъёрини билишлари мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, экинни суғориш учун далага қанча миқдорда сув кираётганини билишлари жуда муҳим. Буни аниқлаш учун, албатта сув сарфини ўлчовчи иншоотларга эга бўлишлари керак.

Экинларни суғоришда самарали усул ва илғор технологиялардан фойдаланиш ҳам муҳим масала ҳисобланади. Бугунги кунда айрим фермер хўжаликлари далаларида қўлланилаётган томчилатиб суғориш технологияси ҳамда бошқа муқобил усул ва технологиялардан фойдаланишни йўлга қўйиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ўқариқлар ўрнига эгилувчан қувурлардан фойдаланиб ҳамда эгатга қора пленка тўшаб суғориш сингари технологиялар амалиётга татбиқ этилмоқда.

Мухтасар қилиб айтганда, сув - ҳаётимиз манбаи, турмушимизнинг тўкин ва фаровонлигини таъминловчи азиз неъмат. Шу боис ҳам сувни исроф қилмаслик, ундан оқилона фойдаланиш борасида зарур барча ишларни олиб борамиз. Қолаверса, сувни асраб-авайлаш, ариқларимиз, сой-каналларимиз тозалигини сақлаш, ифлослантирмаслик ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Буни асло унутмаслигимиз лозим.

Шуҳратбек ЭРГАШЕВ,

Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

бошлиғининг биринчи ўринбосари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди