Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№34 дан: 21.08.2014

ТЎЙХАТ ЎРНИДА

ТЎҒРИСЎЗЛИКНИ ШИОР ҚИЛГАН ЖУРНАЛИСТ

Мукаррама Ғанижон қизи (Холматова) ўзининг бетакрор ижоди, касбига садоқати, тўғрисўз ва ҳалоллиги, қўйингки, одамийлиги билан нафақат ҳамкасблари, балки эл-юрт ўртасида ҳурмат-эътибор топа олган ижодкор аёллардан бири. Ўттиз йилдан зиёд бир жамоада меҳнат қилди, ишлаганда ҳам фидойилик билан ишлади. Фаолиятида ҳалоллик ва тўғрисўзликни ўзига шиор деб билди. Қўлидан келганча одамларга кўмаклашди, турли-туман мавзуларда кўп ва хўп ёзди, китоблар чиқарди. Унинг самарали меҳнатлари эътирофи сифатида кўплаб фахрий ёрлиқлар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист унвони соҳиби бўлди.

Ҳамиша одамларга яхшилик илинадиган, ёш ижодкорларнинг яқин маслаҳатчиси бўлган Мукаррама опамиз бу йил ўзининг муборак ёшини қарши олмоқда. Ана шу қутлуғ сана муносабати билан биз ҳам опани жамоамиз, кўпминг сонли муштарийларимиз номидан муборакбод этиб, у кишига тани сиҳатлик, узоқ умр, ижодига улкан парвозлар тилаймиз.

"Иқбол" газетаси жамоаси.

Қуйида Мукаррама Ғанижон қизининг янги шеърларидан намуналарни ҳукмингизга ҳавола этамиз.

ОНА

Кунимга шукр яшаяпман мен,

Синовга сабр яшаяпман мен,

Таъмамас қадр яшаяпман мен,

Йўқлигингиз билинди она.

Сиз эккан дарахтлар гулласа,

Қаҳратон қиш келса кулмаса,

Кўнглимга битта қил сиғмаса,

Йўқлигингиз билинди она.

Райҳон исли боғларда юриб,

Ўлмагансиз турибсиз кулиб,

Йиғлаб олсам майлими тўлиб,

Йўқлигингиз билинди она.

Харидорим, дардкашим бўлган,

Рухсорида ой нури кулган,

Уйларимга файз, қут бўлган,

Йўқлигингиз билинди она.

ПОЛАПОНИМСАН

Сен туғилдинг иқболим кулди,

Армоним йўқ кўнгил ҳам тўлди.

Мунчоқ кўзим термулай тўйиб,

Қўй йиғлама юпангил, бўлди.

Кўзларингда меҳрим қуёши,

Тетапоянг манзиллар боши.

Кўзмунчоқлар қўлчаларингда,

Ёмонларни тегмасин кўзи.

Оқ гулимсан, оппоқ гулимсан,

Соғинчимсан нозик дилимсан.

Эртаклар сенга айтиб берайин,

Сен чироғим, ширин тилимсан.

Хонадоним тўлдир сенсизим,

Ростакамга айланди тушим.

Кел, келақол бағримга босай,

Худо берган овунчоқ қўзим.

МЕҲРИ БИСЁР

Чучмомодай бежирим баҳорлари бир ширин,

Яшаришга жон берган анҳорлари бир ширин,

Ғафлатдан уйғон деган наҳорлари бир ширин,

Кўнглида гул очилар Соғлом бола йилида.

Даласида пахтаси, буғдойлари олтинранг,

Муҳташам иморати кўз тегмасин бир қаранг,

Уловлари самандай баслашади ранг-баранг,

Сатридан дур сочилар Соғлом бола йилида.

Кўнгил ободлиги шу жаннат боғида ифор,

Кексалари улуғвор, гўдаклари беғубор,

Кузида ҳам, қишида кўнгилда доим баҳор,

Бағрида тонглар отар Соғлом бола йилида.

Намунали уйлари файзли зўр саройдир,

Атлас, адрас либосда келинлари бегойдир,

Юртга тинчлик тилаган тилаклари чиройдир,

Қўрқмас посбони ҳушёр Соғлом бола йилида.

Қудратли юрт жонига жон бўлади зурриёти,

Спорт, санъат, билимда осмон қадар қуввати,

Соғлом ақл бобида учқур қанот шиддати,

Қаторда норлари бор Соғлом бола йилида.

"Барака топгурлар" деб алқаб қўяр бобоси,

Минг бир ҳаёт бағишлар ҳар гиёҳга сабоси,

Ўзбекистон буюк юрт топилмагай қиёси,

Қалбида меҳри бисёр Соғлом бола йилида.

Ўзбеклар ўзига бек ҳилпирайди байроғи,

Мустаҳкам оилада қайнар меҳр булоғи,

Таърифига тавсиф йўқ тугамагай адоғи,

Тўйида алёри бор Соғлом бола йилида.

Мукаррама ҒАНИЖОН қизи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди