Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№37 дан: 11.09.2014

БОШЛАНҒИЧ ХОТИН-ҚИЗЛАР ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИДАН

ЭЗГУ ИШЛАР ТАШКИЛОТЧИСИ

Ойнинг ўн беши - қоронғу, ўн беши ёғду билан, деб куйланади қўшиқда. Албатта, ёруғ кунларнинг келишига бошига иш тушган кишининг иродаси, сабр-бардоши сабаб бўлса, бошқа томондан яхши кишиларнинг қўллаб-қувватлашлари, ёрдамлари қўл келади.

Марҳамат туман газлаштириш идорасида ишлаб юрган аёлнинг бошига мусибат тушди: Соппа-соғ эри тўсатдан хасталаниб вафот этди. Икки норасида гўдаги билан қолган аёлнинг кўзига дунё қоронғу кўринар, дарди-ҳоли ўзигагина аён эди. Фарзандларнинг тақдирига куюниб йиғларди.

Турмуш ўртоғининг маросимларини ўтказиб, болаларининг келажаги ҳақида ўйлаб юрган кунларнинг бирида уйига филиал бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Мавлудахон Сотволдиева кириб келди. Ҳамкасбининг армонли сўзларини сабр-тоқат билан тинглади сўнгра ўзи оҳиста гап бошлади:

- Бу ҳаётнинг синови, энди сиз болаларингизга ҳам ота, ҳам она бўлишингиз керак. Демак, икки киши учун яшашингиз зарур. Раҳбаримиз оилангизга, фарзандларингизга қўлдан келганча ёрдам беришимизни айтди. Дарҳол "ишга чиқсин, ташвишлари енгиллашади", деди.

Шу тариқа аёл умр йўлдошининг маърака маросимини ўтказиб, ишга чиқиб кетди. Раҳбарият моддий ёрдам кўрсатиб турди. Кичик боласини боғчага жойлашди. Идора томонидан ёрдам пули ҳам ажратилди. Ходимнинг кўнгли тоғдек кўтарилди, аввалгидай ишга меҳр қўйиб ишлай бошлади. Бошланғич хотин-қизлар ташкилотининг бевосита ёрдами билан катта азият чеккан оила яралари бита бошлади...

Бу "Водийгазтаьминот" УК Марҳамат туман филиали хотин-қизлар бошланғич ташкилоти ҳаётидан бир мисол, холос. Айни кунда жамоада 24 нафар хотин-қизлар меҳнат қилади. Уларнинг меҳнати, шароити, турмуши, оиласи саломатлиги доимий эътиборда. Яна шунча ҳамкасблари уйларида бола тарбияси билан банд, улардан ҳам тез-тез хабар олиб туришади. Байрамларда эллик нафарга яқин хотин-қиз эътибордан четда қолмайди.

- Жамоамиз томонидан олиб борилаётган ишларда Мавлудахоннинг ўрни катта, - дейди филиал бошлиғи Муҳаммадисмон Маманов. Асли вазифаси иш ҳисоби бўйича техник Мавлуда Сотволдиева бошланғич хотин-қизлар ташкилоти ишини ҳам масъулият билан юритмоқда.

Дарҳақиқат, фидоийлик билан қилинадиган меҳнат кишига ҳурмат, обрў ва бахт олиб келади. Мавлуда Сотволдиевани шунинг учун ҳам корхона аҳли ҳурмат билан тилга олади. Меҳнатларини эътироф этади. Бу эса Мавлудахонга янада куч бағишлайди.

Узоқбой САКСОНБОЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди