Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№37 дан: 11.09.2014

"СОҒЛОМ ІАЁТ - СОҒЛОМ КЕЛАЖАК!"

Ушбу саҳифа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Аҳолининг экологик ва тиббий саводхонлигини, маданиятини юксалтириш - соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг муҳим омили" номли лойиҳа доирасида тайёрланди.

МУТАХАССИС МИНБАРИ

СУВНИ АСРАШ - БУРЧИМИЗ

Бугунги кунда ичимлик суви ва сув манбалари муаммоси бутун дунё жамоатчилигининг диққат марказида турибди. Дунё иқлимининг ўзгариши кўпгина давлатларда сув танқислигига сабаб бўлиб, мавжуд сув манбаларидан фойдаланишда қатор муаммоларни юзага келтирмоқда.

Ҳозирги кунда вилоятимизнинг асосий сув манбаси Қорадарё дарёси ҳисобланади. Бундан ташқари, вилоятимиз ҳудудида учта сув омбори ва бир нечта кўллар мавжуд. Шунингдек, вилоятимиз ўзининг шифобахш зилол сувли булоқлари билан ҳам машҳурдир. Ушбу табиий сув заҳираларимиздан оқилона фойдаланиш, уларнинг ифлосланишига йўл қўймаслигимиз лозимдир.

Афсуски, баъзи ишлаб чиқариш корхоналари ва айрим фуқароларимиз томонидан сувнинг исроф бўлиши ҳамда ифлосланишига йўл қўйилмоқда. Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси мутахассислари томонидан бу борада тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамай, сувни ифлослантириш билан боғлиқ ҳолатлар учраб турибди. Жойларда аниқланган ана шундай ҳолатлар бўйича масъул шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилмоқда.

Қолаверса, сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, сув иншоотларидан унумли фойдаланиш ва бошқариш тизими самарадорлигини, шунингдек, сув омборлари сиғимини, каналлар, умуман, сув иншоотларининг сув ўтказиш имкониятини ошириш, сувни истеъмолчиларга етказиб беришда беҳуда исроф бўлишини камайтириш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда. Айниқса, айни кунда сувнинг ерга сингиб кетиши ва буғланишини камайтириш масаласи ўта долзарбдир.

Вилоятимиз аҳолисининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондиришда ер ости сувлари муҳим роль ўйнайди. Бироқ ер ости сувларидан фойдаланиладиган ҳудудларимизда, қатор маҳаллаларда водопровод қувурларига қўйилган кранлар ишламаслиги оқибатида тоза ичимлик суви беҳуда оқиб кетмоқда.

Ҳозирда вилоятимизда суғоришда минераллашиш даражаси нисбатан паст дренаж сувларидан фойдаланиш ҳажми ҳам салмоқлидир. Айни пайтда вилоятимизнинг айрим ҳудудларида дренаж сувларининг суғориш тизимидаги миқдори 40-50 фоизни ташкил этади.

Юртимизда атроф-муҳит муҳофазаси, табиий ва сув ресурсларидан фойдаланиш давлат сиёсатининг устивор йўналишларидан ҳисобланади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50-моддасида "Фуқаролар атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар", 55-моддасида "Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий заҳиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир", дея белгилаб қўйилган.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, сув ва сув манбаларини асраш, муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланиш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир.

Дилшодбек УМАРОВ,

Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш инспекцияси бўлим

бошлиғи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди