Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№37 дан: 11.09.2014

МУЛОҲАЗА

МАЙДА ИЛЛАТ -КАТТА ФОЖЕА

Табиат - ер юзидаги жамики тирик мавжудотни тўйдиради, кийдиради, иссиқ ва совуқдан асрайди. Биз "Табиатни севамиз" деб бонг урамиз, бироқ уни асраб-авайлашга масъул эканлигимизни ҳаммавақт ҳам ёдда тутавермаймиз.

ЮРАКНИ ЎРТАГАН ИЛЛАТ

Кўп қаватли уйлар оралаб келаётсам, 8-9 ёшлар чамасидаги болакай уёқ-буёққа аланглади-да, қўлидаги ахлат тўлдирилган елим халтани подъезд эшиги тагига қолдириб уйига кириб кетди. Шу воқеа сабаб атроф-муҳит ободонлиги, тозалик маданияти каби бугуннинг долзарб мавзуси хусусида юртдошларимизнинг мулоҳазалари билан қизиқдик.

"АВВАЛ ЎЗИМИЗ ЎРГАНИБ, СЎНГ БОЛАЛАРИМИЗНИ

ЎРГАТИШИМИЗ ШАРТ "

Атроф-муҳит тозалигига риоя қилиш айни пайтнинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Ушбу муммонинг янада чуқур илдиз отиб кетмаслиги учун энг аввало, ўзимизда экологик маданиятини шакллантиришимиз керак. Қолаверса, фарзандларимизга жуда ёшлигидан бошлаб табиат, атроф-муҳитга нисбатан оқилона муносабатда бўлишни ўргатишимиз лозим.

Биз катталар аввало, атроф-муҳит тозалиги, табиатга бўлган муносабатни юксак маданият даражасига кўтаришимиз ва фарзандларимиз шуурида ҳам шу нарсани шакллантира олишимиз даркор.

Нодир ШОКИРОВ,

ўқитувчи.

Катталар фарзандлар учун кўзгу. Улар катталарда кўрганларини албатта, ҳаётда яна ўзларига қайтарадилар. Болаларимизга чиқинди тўла халтани бераётиб, "бор буни секингина ҳовлига ташлаб кел" дейишга ёки уларнинг шундоқ кўз ўнгида ичимликлардан бўшаган идиш, музқаймоқ қоғозларни тўғри келган ерга улоқтиришдан уялмаслигимизни нима билан изоҳлаймиз? Фарзандларимизга чиройли кийиниш, тил ўрганиш ва ҳоказо маданиятларни ўргатамизу кези келганда энг зарур ҳисобланган, кишининг маънавий даражасини белгилайдиган тозаликка эътибор қоидаларини ўргатишга у қадар эътибор қаратмаймиз. Тўғрироғи, майда иллатларга бепарволигимиз, фарзандлар тарбиясида улкан фожиаларни келтириб чиқиши мумкинлиги хаёлимизга келмаяпти. Бу бир кун келиб ўзимизга қимматга тушиши тайин.

Тозалик - соғлик дегани. Фарзандларимизнинг соғлиги биз учун муҳим экан, уларга жуда кичкиналигидан саломатликка салбий таъсир кўрсатадиган омиллларни ўз вақтида тушунтиришимиз керак.

Саида НАЗИРОВА,

шифокор.

Одам боласи табиатдан фақат завқланишни эмас, балки уни яхши тушунишни ҳам ўрганиши лозим. Натижада, ўзлигини ҳис қилиб, табиатдан унга инсон бўлиш имконини берган "нарса"ни, яъни инсонга хос маданият ҳисларини топишга интилади. Демак, инсоний туйғулар табиатга меҳр билан қарашдан озиқ олади.

Ватанини севган, фарзандлари, ватандошлари саломатлигига бефарқ бўлмаган одам тўғри келган ерга ахлат ташлаб кетавермайди. Негаки, унга ёшлигидан, йўлда бир дона хас ётган бўлса, уни олиб, ҳеч кимга зарар қилмайдиган, кўзга ташланмайдиган жойга қўйиш уқтирилган бўлади ва табиат, атроф-муҳитга муносабат, ота-онасига бўлган муносабат даражасида экани қон-қонига сингдирилиб тарбияланган бўлади.

ПОКЛИК ИЙМОНДАНДИР

Ислом маданиятида мусулмонларнинг покиза бўлиш билан бирга, юксак дидли бўлиш ва атроф муҳитни ифлослантирмаслик ҳамда кишилар соғлигига зарар етказмаслик айтилади. Чунки бундоқ ишлар турли хасталиклар тарқалишига сабаб бўлиши мумкин. Ислом дини таълимотида борлиқдаги ҳар бир нарсага яхши муносабатда бўлиш, уларни авайлаб-асраш, ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймаслик таъкидланади. Динда барча неъматлар Аллоҳ тамонидан яратилганлиги ва уларнинг ҳисоб-китоби борлиги ва ҳар бир неъмат ҳақида бандадан сўралиши каби масъулиятлар инсон зиммасига юкланади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: "Одамлар орасида шундай кимса ҳам борки… (олдингиздан) кетганида ерда фитна-фасод, экин ва наслни ҳалок қилиш ишлари билан юради. Аллоҳ эса фитна фасодни (бузғунчиликни) ёқтирмайди" (Бақара сураси, 204-205 оятлар).

Тозалик, поклик ва саломатликни кундалик ҳаётимизнинг узвий бир қисмига айлантириб, она заминга, сувга ва бошқа жонли ва жонсиз мавжудотларга муносабатни янада яхшилаш ва атроф муҳитни покиза тутиш бизнинг иймонли эканимизга далолатдир.

СЎНГГИ СЎЗ ЎРНИДА

Майда-чуйда иллатдай кўринаётган ободлик, атроф-муҳит тозалиги масаласи келгусида катта фожеалар келитириши мумкинлигини ёдимиздан чиқармайлик. Шу боис, ушбу муаммога эътиборсиз ва бефарқ қарамаслигимиз лозим.

Ватаннинг ҳар бир қарич ерини ўзига қадрли деб биладиган, аввало, фитрати тоза, юксак маданиятли ва маънавиятли киши ўзи яшаб турган ҳудуднинг озодалиги, тозалиги учун ҳамиша қайғуриб яшайди, бошқаларни ҳам шунга даъват этади.

Умида АЗИЗ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди